Савдогар ва Жин
Кунларнинг бирида бир савдогар саҳродан Аловуддиннинг сеҳрли чироғини топиб олди.
- Тила тилагингни, - деди жин.
- Сендан истагим шуки, вақтни ортга қайтариб берсанг?! - сўради савдогар.
- Бундан сенга нима наф? Сен яхшиси мол-дунё, зебу-зар, қасру-кошоналар сўра, бажо келтирай.
- Менинг ҳамма нарсам бор, аммо, - маюсланди савдогар, -
мен узоқ йиллардан бери савдогарлик билан шуғулланаман. Мол-дунё деб ҳали у юртда, ҳали бу юртда бўлиб ота-онам ҳизматида бўлиб, уларнинг дийдорига тўя олмадим. Савдогарлик қилиб узоқ юртларда юрган чоғим улар бу оламни тарк этишди. Уларни йўқотгандан сўнг тўплаган мол-дунёйим ҳам татимай қолди. Менинг бор бойлигим ол! Фақат вақтни ортга қайтариб бер. Ота-онамни жуда соғиндим. Уларсиз менга мол-дунёнинг кераги йўқ. Уларнинг ҳизматини қилай, уларга яхши кўришимни айтай, дуосини олай, хатоларимни тўғрилай, илтимос сендан вақтни ортга қайтариб берсанг!
- Эҳ нодон, одам, - ҳўрсинди жин. - Агар вақтни ортга қайтаришнинг имкони бўлганда мен минг йиллардан буён кимдир озод қилишини кутиб шу хумчада ўтирармидим!?