1999 йил кунларидан бирида поездда Германиянинг Вюрцбург шаҳридан Брюссел орқали Париж томон сафарга чиққан эдим. Брюсселда тўхтаб Talgo тезюрар поездининг биринчи тоифали вагонига кўчиб ўтдим.
Кўринишидан келиб чиқиши африкалик бўлган баланд бўйли эркак билан ёнма-ён жойлашиб қолибмиз. Йўл-йўлакай у билан суҳбатлашиб қолдик. Тасвирий санъатшунослик билан шуғулланишини айтди. Қаердан эканлигим ва нима билан шуғулланишимга қизиқди. Мен унинг ҳаёти ҳақида қизиқдим. Натижада, тасодифий йўловчилар ўртасидагина юзага келадиган илиқ ва мазмунли суҳбат муҳити ҳосил бўлди.
Биз бир-биримизга ҳаётимизда содир бўлган турли воқеаларни ҳикоя қила бошладик. Ҳамроҳим айтиб берган ўша ҳикоялардан бирини сизларга ҳам улашишни лозим топдим.
Ушбу ҳодиса ‘70 йилларнинг бошида бўлган экан.
"Парижнинг чекка туманидаги кичик қаҳвахоналардан бирида жазоирлик мижоз тез-тез меҳмон бўлиб турар эди.
У доимо битта жойда узоқ вақт ўтирар, баъзида енгил тамадди ҳам қилиб турарди, лекин аксар холларда, шунчаки ўтириб, деворларга тикилиб қаҳва ичарди. Менимча, қаҳвахонанинг номи ҳам эсимда – адашмасам, у Lièvre Rapide эди. Шундай қилиб, кунларнинг биридаги одатий ташрифи мобайнида у яна ўз жойига ўтириб, ўйчан ҳолатда қаҳва ича бошлади. Бир вақтнинг ўзида қаҳвахона эгаси, официанти, бош ошпазию- сомелье ва баристаси вазифасини бажарувчи кексароқ француз ўзида анчадан бери тўпланиб келаётган қизиқишини босаолмай, ушбу сирли мижознинг ёнига келиб аста суҳбат бошлади. Қария хорижлик меҳмондан Парижнинг у қадар сайёҳатбоп бўлмаган туманига қаердан, нега келгани ва нима билан шуғулланишини сўрай бошлади.
Жазоирлик аслида Парижга кўчиб келиб, ушбу туманда яшаш нияти борлиги, аммо ундан аввал нима биландир машғул бўлиш учун бирор кичик бизнес соҳибига айланмоқчилигини сўзлаб берди. Шундан сўнг меҳмон эҳтиёткорлик билан айни қаҳвахонага меҳри тушиб қолгани, мабодо эгаси сотмоқчи бўлса (жазоирлик қаҳвахона эгаси билан гаплашаётганига хали амин эмасди, шунчаки, тахмин қилаётганди), яхшигина пул таклиф этиш нияти борлигини ошкор қилди.
Кекса қаҳвахоначининг меросхўрлари йўқ бўлиб, қаҳвахона юргизишда унга аввал фақат рафиқаси ёрдам берарди. Аммо аёли ҳам ўшанда, 4 йил олдин тўсатдан ҳасталикка чалиниб қолганди. Ўша вақтларда қиммат операция важидан қаҳвахонани сотмоқчи бўлишганида, бирор харидор топилмаганини эслади чол. Шундан сўнг рафиқаси вафот этгани сабабли ўзи ҳам ушбу шинам тамаддихонани сотиб жанубга кўчиб кетиш борасида @анчадан бери ўйланиб юрганди. Асли монпельелик қария умрининг сўнгги йилларини иссиқроқ жойларда, пойтахт четидаги ушбу туманда ўзига ёпишиб олган умидсизликдан узоқроқда ўтказмоқчи бўларди.
Шундай онларда “Эҳ, бу даҳмазани ким ҳам сотиб оларди?” – дея ичида хўрсиниб қўярди қария.
Шунинг учун ҳам, у мижознинг тинглай туриб тақдири-азалнинг ўзи унга бу харидорни юборганига шубҳа қилмади.
- Сиз қаҳвахона эгасига қанча пул таклиф қила олган бўлардингиз?- шошиб сўради у.
- Тахминан 500 минг франк...Бундай жой учун бу катта маблағ, шундай эмасми?
- Нима десам экан, - хўжайин боши қотгандек кўриниш учун айёрона жилмайиб қўйди.
У албатта, ўзидаги хурсандчиликни яширишга интилсада, яққол билиниб турган табассумини сотиб қўяётган лабларининг тараддуди, пешонасидаги кўриниб қолган ажинлар ёзилгани айтилган нархдан қониққанлигини англатар эди. Хўжайин актёрлик қобилиятидан йироқлиги яккол сезиларди.
- Мен яна икки юз минг қўша олардим, - хорижлик келишувни бирданига пишитиб, михлашга уринди, - мен Парижга кўчиб келиш учун Жазоирдаги уйим ва бизнесимни сотдим, пулим бор...
- Мен қаҳвахона соҳибиман, агар мени шунчаки лақиллатмаётган бўлмасангиз, келишувни эртагаёқ ҳал қилсак бўлар экан. Мен яқин орадаги яхши нотариусни биламан, - шоша бошлади ресторан эгаси.
- Жуда яхши. Келишдик. Демак, эртага ҳал бўлади, – деди мижоз. Улар бир-бирига қўлларини узатиб маҳкам сиқиб келишувни тасдиқлашди.
- Сизни яна бир финжон қаҳва билан меҳмон қилишга руҳсат этсангиз.
- Йўқ, ташаккур. Келишувни эртагаёқ ҳал этишга бел боғлаган эканмиз, ёпилмасидан аввал зудлик билан банкка бориб улардан чекни олишим керак.