#ёшлар
⚡️⚡️Президент ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 3 та муҳим ҳужжатни имзоладиБиринчи ҳужжатга кўра, Ёшлар агентлиги ҳузурида жамғарма тузилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.
Иккинчи қарор билан, олий ўқув юрти битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар йўналтирилиб, уларнинг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича банк хизматлари жорий этилади.
Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади.
Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч банкка айлантирилиб, унга 200 миллион доллар берилади. Алоқабанк ўзини ўзи банд қилган ёшларнинг лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.
@haqiqatonline_24