ЭкоЧирчик | Депутат Халмухамедов Зокир


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Экологик партиясидан Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати
Депутат Чирчикского городского Кенгаша народных депутатов от Экологической партии Узбекистана

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Зокир
Бугун Х.Мақсудов ва В.Ҳайдаров маҳаллаларидаги кам таъминланган оилалар холидан хабар олиб, кириб келаётган Янги йил арафасида уларга озиқ-овқат, ширинликлар ва мевалар тўпламларидан иборат янги йил совғаларини тарқатдик.

Аҳолимиз юзидаги қувончли табассумлар - энг яхши мукофот. Эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлаш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда. 2025 йил ҳар бир хонадонга фаровонлик олиб келсин!
Депутат Зокир Халмухамедов


ДЕПУТАТСКИЙ КОНТРОЛЬ: НА СЕГОДНЯШНЕЙ СЕССИИ ОБСУЖДЕНЫ ВАЖНЫЕ ВОПРОСЫ

В зале заседаний городского хокимията прошла очередная сессия. Мы заслушали отчеты руководителей секторов.

Начальник городского УВД представил информацию о профилактике правонарушений в нашем городе за 9 месяцев 2024 года.

Подведены итоги работы по решению проблем женщин через "Женскую тетрадь" и их социальной поддержке, а также деятельности центра социальных услуг "Инсон".

Проанализирована работа по сокращению проблемных кредитов согласно поручению Президента.

В завершение рассмотрено обращение городского филиала "Халк банки".


ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ: БУГУНГИ СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги сессиямиз ўтди. Сектор раҳбарлари ҳисоботини тингладик.

Шаҳар ИИБ бошлиғи 2024 йилнинг 9 ойида шахримиздаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича маълумот берди.

"Аёллар дафтари" орқали хотин-қизлар муаммоларини ечиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази фаолияти сарҳисоб қилинди.

Президентимиз топшириғига биноан муаммоли кредитларни камайтириш бўйича ишлар таҳлил этилди.

Якунда "Халқ банки" шаҳар филиали мурожаати кўриб чиқилди.


Репост из: 🇺🇿Банкир кундалиги
Маҳалла банкирлари битта банкда ҳам бўлмайди, ҳамма банкларнинг ходимлари маҳалла банкирларига ҳам айланмайди ё туман банклари ҳам пайдо бўлмайди?

Иқтисодчи Бакироо "Маҳалла банкирлари" жараёни қандай воситалар билан амалга оширилишига қизиқиб, айрим тахминларини келтириб ўтган.

Бизнинг тахмин эса қуйидагича...

Марказий банкда ва тижорат банклари бош офисларида ушбу йўналишда алоҳида бўлинмалар ташкил этилади. Банкларнинг қуйи бўлинмаларида ҳам ушбу тузилмалар ташкил этилади.

Банк филиалларида ҳар бири 2-3 та МФЙга доимий ишловчи банк ходимлари бириктирилади. Улар бориб-келиб эмас, доимий, узлуксиз ўша МФЙларда иш олиб боради.

Банклар ушбу ходимларни агент сифатида ишга олади. Ҳозирда ишлаётган банк ходимлари ўрнига янги олинган агентлар маҳаллага чиқарилади. Улар фақат маҳаллада ишлайди.

Ушбу тахминларни илгари суришимизга сабаб, Президент ўша кунги йиғилишида банк тизими олдига маҳалладаги ишлардан ташқари жуда кўплаб функционал вазифаларини ҳам эслатиб ўтган (Муаммоли кредит (МИБ, Суд...), депозит ва инвестиция жалб этиш, янги кредит ва хизматлар жорий этиш, Венчур компаниялар, микромолия ва факторинг ташкилотлари очиш, Сотилмай турган балансдаги мулклар, ва ҳ.)

☑️Президент томонидан Маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилганда, уларга қуйидаги вазифалар юклатилган:
▪️маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади;
▪️одамларнинг ғоялари ва қобилиятини лойиҳаларга айлантиради;
▪️аҳолига молиявий тартибларни, маҳсулот ва хизматларини сотишни ўргатади;
▪️лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈


Репост из: Зокир
Кеча Троицк ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш корхоналари вакиллари хамда чиқинди йиғиш пунктлари МСП ишчилари билан профилактик учрашув ўтказдик.

Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

1. Санитария-гигиена меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш

2. Экологик ҳолатни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар:
- Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизими
- Озиқ-овқат чиқиндиларини саралаш
- Чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва саралашга босқичма-босқич ўтиш режаси

Барча иштирокчилар санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик тўғрисида хабардор қилинди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан хар қандай конструктив таклифлар ва мулоҳазалар инобатга олиниши, келгуси иш режаларида инобатга олиниши белгилаб олинди.

Депутат
Зокир Халмухамедов


❓Ёшлар дафтарига кимлар киритилади?

“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги ёшлар киритилади:

➖ оила аъзоси “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри”га киритилган;
➖ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
➖ ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
➖ I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
➖ ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
➖ юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
➖ зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
➖ “Меҳрибонлик” уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга ега бўлмаган;
➖ даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
➖ жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
➖ муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
➖ никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
➖ ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.

📑 Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори.

Показано 6 последних публикаций.