Фильтр публикаций


🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин АҚШ ва Ғарбни дуэлга чорлади. Агар улар «Орешник» тўхтатиб қолишга ишонишса, буни синаб кўришга тайёрлигини айтди.

«Киевда зарба учун бирон бир объект аниқлансин, улар ўзларининг барча ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа кучларини у ерга тўпласин ва биз у ерга »Орешник« билан зарба берамиз. Ва нима бўлишини кўрамиз. Биз бундай тажрибага тайёрмиз. Бошқа томон тайёрми?»

Зеленский бунга жавобан «Люди гинуть, а йому цікаво. Довбой*б,» деб изоҳ берди.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇿🇷🇺 Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди”, дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Кремль хабарида айтилишича, мулоқот Ўзбекистон тарафи ташаббуси билан ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев генерал Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистон бундай терактни кескин қоралаши таъкидланган.

Батафсил Gorizontда...


🇮🇷🇮🇱 Исроил энергетика вазири:

“Биз Теҳрондаги режимни ағдармагунимизча Яқин Шарқда барқарорлик бўлмайди.”

Батафсил Gorizontда...


🇹🇷 Турк олими, Нобел мукофоти соҳиби Азиз Санжар:

"Ривожланиш ва бой бўлиш бошқа-бошқа нарсалардир. Масалан, араблар бой, аммо ривожланган эмас. Биз ҳам араблардан ўрнак оляпмиз: Ривожланишни эмас, бойишни истаяпмиз. Шу сабаб илмли ва мадананиятли инсонларга эмас, пулдор ва нуфузли инсонларга ҳурмат кўрсатилмоқда"

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Кассетали бомба қандай ишлайди.

Батафсил Gorizontда...


🧠 Олимлар: ТикТок миянгизни чиритади. Йил сўзи ҳам — brain rot (мия чириши) бўлди ва бу бежизга эмас.

Миямизнинг ҳабенула деб аталадиган кичик бир қисми бор — у муҳим қарорлар ва мотивация учун жавобгардир. Тез-тез қисқа видеоларни кузатиш уни ҳаддан ташқари юклайди, бу фойдали нарсаларни қилиш қобилиятини том маънода ўлдиради.

Миянинг чиришини енгиш ва уни тиклаш учун мутахассислар қисқа видеолар ўрнига узунроқ фойдали контент кузатишни, кўпроқ сайр ва оила аъзолар билан мулоқот қилишни маслаҳат беришади.

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺 П-800 «Оникс» кемага қарши қанотли ракета.

Нархи 1,2 миллион доллар.

Батафсил Gorizontда...


🇷🇺🇺🇦 Украина Ростов вилоятидаги «Каменский комбинати» корхонасига олтита ATACMS ракетаси ва тўртта «Storm Shadow»ни учирди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

“18 декабрь куни Украина ҳудудидан Ростов вилоятидаги «Каменский комбинат» корхонасига ракета зарбаси берилди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, Америкада ишлаб чиқарилган олтита ATACMS оператив-тактик ракеталари ва тўртта «Storm Shadow» ҳаводан учириладиган қанотли ракеталардан фойдаланилган.

Ракетага қарши жанг пайтида С-400, Бук-М3 зенит-ракета тизимлари ва Панцир зенит-ракета ва қурол тизимининг жанговар экипажлари барча ATACMS ракеталарини ва тўртта «Storm Shadow» дан учтасини уриб туширишди.

Бир қанотли ракета ҳужум нишонидан четга чиқди. Унинг қулаши натижасида завод ҳудудидаги техник иншоот шикастланган. Ғарб кураторлари томонидан қўллаб-қувватланган Киев режимининг бу ҳаракатлари жавобсиз қолмайди”, — дейилади хабарда.

Батафсил Gorizontда...


#Тавсия

Хамма била туриб ғинг демайди. Бироқ телеграмда биттагина шундай канал бор экан, АЧИТАДИГАН хақиқатларни суратларда акс эттирмоқда 😳

Мана ўша канал 👇🏻

https://t.me/+HXYXUC-r1tpjNDVi
https://t.me/+HXYXUC-r1tpjNDVi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷🇪🇬🇹🇷 Эрон Президенти Пезешкиан Қоҳирада Миср Президенти Ас-Сиси ва Туркия Президенти Эрдоған билан учрашди.

Батафсил Gorizontда...


🇸🇩🇷🇺 Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди

Судан ҳудудида Россиянинг ҳарбий-денгиз базасини қуриш режалари бекор қилинди. Судан ҳукуматининг бу қарори халқаро санкциялар хавфи билан боғлиқ.

Порт-Суданда базани қуриш масаласи 2019 йилда муҳокама қилинган ва томонлар келишувга эришган эди. Бироқ, келишув Судан фуқаролар уруши сабабли ратификация қилинмаган.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇦 Бугун шунингдек, Украина президенти ҳам Брюсселда матбуот анжумани ўтказди

Матбуот анжуманида Украина президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:

- Хавфсизлик кафолати ва кучли позицияга эга бўлмагунимизча, Украинада сулҳ бўлмайди. Биз музлатилган зиддият ҳолатида яшай олмаймиз;

- Биз Россия газининг транзитини давом эттириш билан шуғулланмаймиз. Биз Россияга қонимиз эвазига қўшимча миллиардлаб даромад олиш имкониятини бермаймиз;

- Ҳеч ким Орбанга Путин билан музокара ўтказишга рухсат бермаган ва бу кўпроқ сиёсий пиарга ўхшайди;

- Охирги зарбалар пайтида Россия Украина атом электр станцияларини таъминловчи подстанцияларга ҳужум қилди;

- Украина бугун украиналикларнинг ҳаёти эвазига Европани ҳимоя қилмоқда;

- Путин бу қандай бўлишини кўриш учун тажриба сифатида Киевга “Орешник” билан зарба беришни таклиф қилди. Сизнингча, бу адекват одамми?

- Агар бирор киши қаршингизда қуролсиз турса, у 20 ёшдами ёки 30 ёшдами, нима фарқи бор? Ҳамкорларимиз ҳарбийларнинг жисмоний имкониятларига эътибор беришади, аммо бизнинг бригадаларимиз керакли қуроллар билан таъминланмаган;

- Бизга Россияга қарши қаттиқ санкциялар қўйишга ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр бўлган кучли Трамп маъмурияти керак;

- Путин шунчаки эски хаёлпараст. У бошқа дунёда, ўз аквариумида яшайди;

- Ҳозирда Шимолий Кореянинг 12 минг ҳарбий хизматчиси жангларда иштирок этаётгани қайд этилган.

Батафсил Gorizontда...


🇰🇵🇺🇦🇷🇺 Асирга олинган КХДР аскарлари ҳалигача йўқ, биз ҳалок бўлганларнинг видеоларини кўрдик, лекин уларда Россия паспорти бор, борлигини яшириш учун юзлари куйдирилган - Зеленский

Батафсил Gorizontда...


🇸🇾🇰🇬 Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдидлар нафақат Афғонистон, балки энди Суриядаги гуруҳлардан ҳам келиб чиқмоқда - Марат Иманкулов Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби

Батафсил Gorizontда...


❗️Бир гап билан Путинни жойига ўтқазиб қўйган Ислом Каримов

Россия ўтказилган давлат раҳбарлари йиғилишининг бирида Ислом Каримов сўз олиб, нутқ сўзлай бошлайди.

Муҳим мавзуда нутқ сўзлаётган Ислом Каримовнинг гапига бошқа давлат раҳбарлари беписандлик қилиб, сўзларига эътибор беришмайди. Шу пайтда Ислом Каримов Путиннинг пичирлаб бошқага гапирётганини кўради ва битта гап билан Путинни жойига ўтқазиб қўяди

Ислом Каримов нима деган эди


🇮🇶🇸🇾 Ироққа қочган минглаб суриялик аскарларни мажбурий қайтариш бошланди.

Батафсил Gorizontда...


🇸🇾🇷🇺 Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия Сурияда мағлубиятга учрамади, балки ўз мақсадига эришди.

Путин Американинг NBC телеканали журналистининг саволига қуйидагича жавоб берди: "Сиз (Ғарб журналистлари) Сурияда содир бўлаётган ҳамма нарсани қандайдир муваффақиятсизлик, Россиянинг мағлубияти сифатида кўрсатмоқчисиз. Сизни ишонтириб айтаманки, бу ундай эмас. Ва сабабини сизга айтаман. Ахир, биз Сурияга ўн йил аввал у ерда, масалан, Афғонистонда кузатганимиздек, террористик анклав яратилмаслиги учун келганмиз. Умуман олганда, мақсадимизга эришдик”.

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ Ҳарбий ҳаво кучларини тайёрлашда ишлатиладиган инерт бомбалар.

Батафсил Gorizontда...


🇮🇱🇹🇷🇸🇾 Исроил Туркияни Сурия ҳудудларини босиб олишда айблади.

Яҳудий давлати Сурия ҳудудининг қарийб 15 фоизида турк валютаси ишлатилиши, турк банклари ва почта хизматлари фаолият юритишини таъкидлади.

Туркия мунтазам равишда Сурия ҳудудига бостириб кирди ва бу жараён 2016, 2018 ва 2019 йиллардаги ҳарбий операциялардан бошланиб, бугунги кунгача давом этмоқда. Туркия Сурия миллий армияси каби қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган прокси-зоналарни яратди, дейилади Исроил ТИВ баёнотида.

Батафсил Gorizontда...


🇷🇺 Путин:

“Жириновский башоратчи эмас жуда билимдон инсон бўлган. У яқин шарқ бўйича яҳши мутахассис эди.
Жириновский айтган ҳамма нарса ҳақиқатан амалга ошиб келмоқда”

Батафсил Gorizontда...

Показано 20 последних публикаций.