❗️🇺🇿 Ўзбекистонликлар 2024 йилда дори-дармонга қарийб 20 триллион сўм сарфлаган.
ДСҚ бутун мамлакат бўйлаб онлайн назорат-касса техникаси мавжуд бўлган 8,5 мингдан ортиқ дорихоналардаги фискал чеклар маълумотлари таҳлилини эълон қилди.
Ушбу суммани кўриб ўзбекистонликлар шунчалар касалманд бўлиб кетганми деган ҳавотирлар уйғониши табиий. Минг афсуски, инсон саломатлиги ҳам айрим олғирлар қўлида мўмай пул келтирадиган бизнесга айланди. Қайсидур каттакон мамлакатимизга янги дори олиб киради, уни радио-телевидениедан бостириб реклама қилишади, инсоф бергур шифокорларимиз эса у дорининг сизнинг касаллигингизга алоқаси борми-йўқми бостириб рецертга ёзиб беришади. Қарабсизки бу айлана схема аҳоли чўнтагидан керагидан кўпроқ пул шилишда самарали фойда келтираверади.
Дориларнинг ҳаддан зиёд истеъмоли, айниқса кераксизларининг кўп қўлланилиши оқибатида одамларда, айниқса ёш болаларда турли касалликлар, хусусан аллергия ва нафас йўли билан боғлиқ муаммолар йилдан-йилга ортиб бормоқда. Эсимда 2010 йилларда Зомин санаториясида асосан ёши катталар даволаниш учун келар эди. Ҳозирга келиб нафас йўли ёки турли аллергиялардан азият чекиб келаётганлар орасида ёш болалар катта ёшдаги беморлардан ҳам ошиб кетган.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter