❗️🇺🇿
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан бемор 4 соат давомида бир неча тиббиёт муассасасига олиб борилгани, якунда у кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.Бу воқеа бизнинг тиббиётимизга тутилган кўзгу бўлди, асл вазиятни кўрсатиб берди.
Очиғи онкологик касалликлар масаласи ўта жиддий, малакали кадрлар етишмайди. Касалхоналар торлик қилмоқда. Шунда ҳам Тошкентда жойлашган 3 та онкология касалхоналарини шаҳар четига битта қилиб кўчиришмоқчи. Бўшатилган бинолар эса тадбиркорларга тақдим этилса керак. Бу даҳшат.
Аксинча бу касалхоналарда ўринни кўпайтириб, шароитни яхшилашни ҳеч ким ўйламайди.
Даволаш имкони бўлмаган беморлар учун неча йилдан бери "хоспис" қуришади, лекин маблағ етарли бўлмагани учун ҳали ҳам битмайди.
Тасаввур қиляпсизми, бюджетда:
- гулга,
- тик-токчилар учун тадбирга,
- марказий кўчаларни ҳар йили брусчатка қилишга,
- Путин келганда битмаган биноларни баннер билан ўрашга,
- бувижонлар тадбирига,
- Меҳнат вазирлигининг янги биносини яна 50 млрд сўмга таъмирлашга ва бошқа керакли-кераксиз нарсаларга пул бор.
Лекин, ўлимини кутиб яшаётган шу халқнинг оддий боласига қурилаётган "хоспис" учун пул йўқ.
Ҳар олти ойда алмашадиган Соғлиқни сақлаш вазирлари бири АҚШда хотинининг туғилган кунини нишонлаш билан овора бўлса, бошқаси бошқарма номини бўлимга ўзгартириб, чириб кетаётган тиббиётни ривожлантирмоқчи ўзича.
Асл муаммони юқорига олиб чиқадиган мард йўқ. Уларни халқнинг касал бўлаётган боласи қизиқтирмайди. Ўзининг боласи озроқ йўталса ҳам ўзи ишлаётган тизимда даволатишига кўзим етмайди.
Тиббиёт бизнесга айланиб бўлди. Халқни дорига ўтказиб қўйишди. Ҳозир шаҳарда озиқ-овқат дўконидан дорихона кўп. 7-8 та дорихонаси бор врачларни биламан. Оддий врачда шунча дорихона бор экан, вазир ва ўринбосарлари, вилоятлар ССБ раҳбарлари, райздрав бошлиқларининг дорихоналар очиб қўймаганига ким ишонади...
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀
Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter