✅96,5 фоиз қарорлар устидан шикоят берилмагани - бу қарорлардан тарафлар тўлиқ рози деганимас❗
2024 йилда биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларининг 3,5 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилган. Шу билан бирга 96,5 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган. Яъни, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорлари билан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлишган, деб Олий суд қувониб баёнот бермоқда.
Ваҳоланки, шикоят берилмагани сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин.
Биринчидан, содда халқимиз биринчи инстанция суди қарори чиққанидан кейин судимиз аҳволи шу эканда, шу охирги қарор эканда деб кўниб кетадиганлар тоифасидан.
Иккинчидан, биринчи инстанция қарори адолатсиз бўлсада, қарға қарғани кўзини чўқимайди, деб юқори инстанцияларга шикоят қилишга ботинмайди.
Учинчидан, шикоят қилиш учун адвокат хизмат ҳақи ёки давлат божига пул тополмаслиги мумкин.
Тўртинчидан, судлар тўлиқ мустақиллигига ишонишмайди.
Бешинчидан, юқори инстанцияларга шикоят қилиши ортидан турли босимларга учраши мумкинлигидан ҳайиқади ва ҳоказо.
Так что, бу мақтанадиган ҳолатмас. Кўряпмиз қарорлардаги адолатнию қонунийликни.
@generalissimo_marshal