Самарқанд вилоятининг янги ҳокими Бобоев Адиз Музафарович аслида ким? Батафсил қуйида:
Адиз Бобоев 1972 йил Бухоро вилоятида туғилган.
1993 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини “Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1993-2002 йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси мутахассиси, 2-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2002-2007 йилларда эса Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамланма бюджет бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси Даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
2010-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси Даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жамғармаси ижро этувчи дирекцияси ижро этувчи директори ўринбосари, кейинчалик Бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.
2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 январдаги ПФ-21-сонли Фармони билан Адиз Музафарович Бобоев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланган эди.
Бугун эса катта вилоятга ҳоким этиб тайинланди.
@generalissimo_marshal