Fargʻona IIB | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Fargʻona viloyati IIB rasmiy kanali| Официальный канал УВД Ферганской области
Ссылки:
Сайт:fviib.uz
Facebook: facebook.com/fviib.uz/
Instagram:instagram.com/fviib.uz/
TikTok:https://vm.tiktok.com/ZSGFTYMc/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Ҳурматли фуқаролар Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

☝️Унутманг! Сиз пластик картангиз орқали ўғирлик ва фирибгарлик жиноятлари жабрланувчиси бўлиб қолишингиз мумкин.

☝️Унутманг! Сиз бошқа ҳолатларда ҳам ўғирлик ва фирибгарлик қурбони бўлишингиз мумкин.

☝️Унутманг! Автомашинангизни очиқ қолдирсангиз, албатта олиб қочишади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга
уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг фармойиши ижроси юзасидан вилоят ИИБ Пробация бошқармаси бошлиғи ва шаҳар ИИБ раҳбарияти томонидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳисобида жазо муддатини ўтаб келаётган назоратдаги шахслар билан учрашув ва сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Учрашувда назоратдаги шахслар билан қайта жиноят содир этмаслик, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида сухбатлашилиб, “Пробация тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Сайёр суд давомида суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган 20 нафар назоратдаги шахслар жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.Суд томонидан тайинланган жазони қасддан бузиб келган 4 нафар шахсларнинг жазоси оғир турдаги жазолар билан алмаштирилди.


Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона шаҳридаги Юридик техникум талабари иширокида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан профилактик суҳбат ўтказилди.


🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Қува туманида маҳалла еттилиги иштирокида семинар ўтказилди

Қува туманида Президентимизнинг 2025 йил 3 январь куни эълон қилинган “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.

Маҳалла еттили6клари иштирокида ташкил этилган семинарда вилоят ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси раҳбарияти томонидан Қарор ва унинг ижроси доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар тушунтирилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Бағдод тумани ҳудуди ўтган D105 “Фарғона халқаси” автомобил йўлининг 287-км.даги пиёдалар ўтиш жойига сунъий ёритиш чироқлари ўрнатилди.

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Олтиариқ туманида аҳоли ва тадбиркорлар билан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди

Ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини ишончли қўриқлашни таъминлашда замонавий қўриқлаш сигнализация ускуналаридан фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида Олтиариқ туманида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда Қўриқлаш бошқармаси мутасаддилари томонидан соҳага киритилаётган ўзгартиришлар ва яратилаётган қулайликлар борасида тушунчалар берилди.

Якунда ўз савдо дўконларини қўриққа топшириш истагини билдирган тадбиркорлардан белгиланган тартибда аризалар қабул қилинди.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Йўловчи ташувчи транспорт воситалари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Фарғона шаҳридаги автошохбекатда йўловчи ташувчи ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мопед ва скутерларга тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.

Тартиб қандай? Скутерчи дўстларимизга юбориб қўямиз!

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Ўзбекистон туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят сектор раҳбарлари томонидан олис ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Навбатдаги қабул Ўзбекистон туманида ташкил этилиб, унда вилоят ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этди.

Қабул жараёнида ички ишлар органлари фаолиятига бевосита алоқадор бўлган 12 та мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб,  5 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

4 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилган бўлса, қолган 3 та мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Тошлоқ туманида яшовчи Пробация ҳисобида озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назоратдаги шахслар хонадонлари текширилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД пробация хизмати масъул ходими ва вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ҳамда Тошлоқ туман ИИБ Пробация ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тунги тадбирлар давомида тумандаги Заркент, Янги йўл, Ахшак, Фурқат, Дўстлик ҳамда Сув боши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи назоратдаги шахсларнинг яшаш хонадонлари текширилиб улар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Текширув давомида назоратдаги шахсларга ИИВ ЖХД пробация хизмати масъул ходими ва вилоят ИИБ ЖХХ пробация бошқармаси ходимлари томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, судлар томонидан белгиланган тақиқ ва чекловларга қатъий амал қилишлари, бунинг салбий оқибатлари ҳамда жазо муқаррарлиги бўйича атрофлича тушунчалар берилди.


Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли фуқаролар Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси огоҳлантиради!

✅ Пластик картангизни хос рақами (коди) ни бегона шахсларга, ҳатто ўз яқинингизга ҳам берманг.

✅ Банкоматлардан пул ечаётганингизда хос рақамини яширинг. Шубҳали шахслар олдида бундай амалиётни бажарманг.

✅ Пул ўғирланса ёки фирибгарлик қурбони бўлсангиз дарҳол картангизни банк орқали блокланг ва 102 рақамга қўнғироқ қилинг.

Фарғона вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram

Показано 11 последних публикаций.