Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати билан танишувлар чоғида замонавий ҳарбий технологияларнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Ҳозирги кунда минтақавий можароларда сунъий интеллект, роботлар, ракеталар, дронлар ва уларга қарши мудофаа воситалари кенг қўлланмоқда.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон қўшинларида:
✅ Дронлар ва уларга қарши курашиш бўйича махсус бўлинмалар,
✅ Сунъий интеллект билан ишлайдиган кибертузилмалар,
✅ Роботлашган техникалар,
✅ Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Бу янгиликлар мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини ошириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва армияни замонавийлаштиришда муҳим қадам бўлади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
fviib.uz🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram