Репост из: Асланов билан футбол
Абдуқодир Ҳусановнинг рекорд кўрсаткич билан «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси бўлгани биз учун воқеа эмас, зеро бу футболчининг хизматидан кўра, мухлисларнинг фаоллиги туфайли. «Олтин тўп»ниям олиб берамиз агар шу йўл билан аниқлашса. Шу туфайли, бу хабарнинг аҳамияти катта эмас.
Бу ерда энг муҳими, Ҳусановнинг ўша мудҳиш дебютдан кейин ўзини қўлга олиб, кейинги имкониятлардан максимал фойдаланиб, жамоаси учун ҳатто энг муваффақиятсиз ўйинларда ҳам порлаб, мана шу сўровномадаги учликка кира олгани. Бу тўлиғича Абдуқодирнинг меҳнати ва натижаси. Ишонаверинг, биз уч ой олдин унинг Манчестерга ўтишига қанчалик ишонқирамаган бўлсак, «Челси» билан ўйиндан кейин бу даражага тез фурсатда келишини тасаввур ҳам қилолмасдик. Абдуқодирнинг бизни доим ҳайрон қолдириши, энг чўққига чиқди, деганимиздаям, яна устига нимадир қила олиши таҳсинга лойиқ. Табриклаймиз.
@aslanov_futbol