Нюкаслнинг қарши ҳужумлари мазмунсиз чиқишида Сити футболчиларининг хизмати катта бўлди. Айниқса, Люис, Гонсалез, Стоунз ва Ҳусанов рақиб прессинги ва қарши ҳужумларини мукаммал тарзда бузиб туришди, бундан ташқари тўп назоратида ҳам муҳим рол ўйнашди. Гвардиолани яна жин-пин уриб қўймаса, Реалга қарши сафардаги учрашувда айнан шу таркибни туширади. Сўнгги ярим йилда биринчи марта жамоанинг ҳимоя-яримҳимоя-ҳужумдаги ўйинида уйғунлик кўринди.