Mr Freeman


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна Москвадаги теракт ҳақида. Бу сафар кўпчиликни ўйлантираётган воқеадаги номутаносиблик муҳокама қилинган. Эринмасдан кўриб чиқингларчи.

@freemanuz


Айни ман ўтган йўллар экан буям.

Булар бундай муаммони ҳал қилиш учун битта катта мошина олади, бўлди. Энасидан қолган охири йўқ бюджет пули бор бўлса, ўйлаб ўтиришадими. Лекин қора халқда Ланд Крузер олишга пул йўқ-да, биз нима қилайлик?! Дуо ўқиб ўтадиган йўллар...

@freemanuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Понасенков типик россияликлар ҳақида

@freemanuz


Нима гаплар, бойлар!

Биз шундай бой жамият қурганмизки, шалдироқ араваси бор одам ҳам ўзини қашшоқ деб ҳисобламайди.

Машинага эришиш ҳанузгача приоритет, машина ва уни бошқариш билан боғлиқ муаммолар шу қадар кўпки, фақирлар уйда, чойхонада, кўчада, йўлда, заправкада турганда, ижтимоий тармоқларда, любой жойда фақат шунга оид муаммоларни муҳокама қилади ва шу билан яшайди: растаможка, салонда навбат, шапка, гаига тўлов, нотариус, кредит, выкуп, штрафлар, бензин, метан, ремен, йўл, асфальт, камера, радар, гаи, тонировка...

@freemanuz

1.5k 0 21 13 64

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистонда нархи $15.800 турувчи янги Kia Sonet ишлаб чиқиляптийкан. Яқинда сотувга чиқади, дейишяпти.

Машинани чет элда ҳайдаб кўрганлар борми? Нархига арзийдими, йўқми?

@freemanuz

1.5k 0 12 21 36

Бу одамнинг сири нимада эди? Нега у рақибларидан кўра, қудратлироқ эди? Қандай қилиб у мафия оламида ўта ҳурматли даражага кўтарилди?

Дон Корлеоненинг энг кучли жиҳати шу эдики, у муносабатларни жуда қадрлар эди. Жуда ҳам. Унинг кучли томони ҳам шунда эди. Ҳеч кимнинг тўйини ҳам, туғилган кунини ҳам, оилавий тантаналарини ҳам ўтказиб юбормас эди.

Ижтимоий муносабатларни мувозанатда ушлай билиш қобилияти кишини жамиятда кучли қилади. У манфаатли бўладими, манфаатсиз бўладими муносабатларни қадрлай билиш керак.

Фейсбукдан

@freemanuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанд туманидаги автойўл хавфсизлик талабларига мутлақо жавоб бермайди. Бу йўл одам учун қилинганми ёки ҳайвон учунми, тушуниб бўлмайди.

Шаҳаргача ҳали бир соат йўл юришим керак, мабодо манзилимга етиб боролмасам, рози бўласизлар😐

@freemanuz


Бу расм Жеки Чан ҳақидамас, балки бизнинг қариганимиз ҳақида

@freemanuz

3.5k 2 51 22 123



Владимир Путинни сайловларда ғалаба қозонгани билан биринчилардан бўлиб табликлаганлар:

Шимолий Корея
Никарагуа
Венесуэла
Тожикистон
Ўзбекистон

@freemanuz

5.7k 0 24 38 175

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мессини қўриқчиси ўйинлардаям пайдо бўпқопти)

@freemanuz

3.9k 0 21 19 59

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Россияда сайлов. Шуларниям КХДР билан Туркманистондан фарқлари қолмади)

@freemanuz


Репост из: Файзбоғ (ТемурМалик)
Кутилганидек, Mcdonalds мавзусида ёзган постимиз изоҳларида унинг яҳудийлар томонидан бошқарилиши, фаластинликларга зулм қилиши ҳақида фикр билдириляпти. Хўш, аслида нима бўлган эди? Қаердан бунча "макдак"ка бўлган нафрат?

Ўтган йили, Исроил-ҲАМАС қарама-қаршилиги бошланган пайтларда, McDonalds'нинг Исроилдаги франшизаси (шу жойига аҳамият беринг!) ЦАХАЛ аскарларига 1000 та текин тушлик берилишини эълон қилди. Турган гапки, бу баёнот ислом оламига қаттиқ таъсир қилди. Бутун дунё бўйлаб компанияга қарши норозилик намойишлари ўтказилди, унинг таомларига бойкотлар эълон қилинди.

Нега юқоридаги гапга аҳамият беришингизни сўрадим? Сабаби, Исроил армиясини қўлловчи баёнотни рестораннинг шу мамлакатдаги франшизаси берган, бу унинг шахсий ташаббуси бўлган. Франшизани ҳар бир мамлакатда уни сотиб олган тадбиркор бошқаради, унинг ишлаш услуби билан таомлари McDonalds компанияси стандартларига мос бўлса бўлди, қолгани билан компаниянинг иши йўқ.

Энди бу ёғини ўқинг. Исроил франшизасининг баёнотидан бир неча кун ўтар-ўтмас Ислом дунёсининг бир қанча давлатларидаги компания франшизалари Ғазо секторига ёрдам қўлини чўзишни бошлади. Масалан, Туркияда фаолият юритаётган McDonalds франшизаси Ғазо секторига 1 млн доллар хайрия қилди. Бундан ташқари, Қувайтдаги McDonald's Kuwait 250 минг доллар, БААдаги франшиза 272 минг доллар, Саудия Арабистонидаги франшиза 533 минг доллар, Қатардаги франшиза 274 минг доллар, Баҳрайндаги франшиза 100 минг доллар хайрия қилган.
Яъни, юқорида айтганимдек, ҳар бир франшиза бошқарилаётган давлат манфаатлари ва қизиқишлари доирасидан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилган. Ва бу баёнотларнинг биронтасида тўғридан-тўғри McDonalds компаниясининг алоқаси бўлмаган.

Албатта, бизникиларга буни тушунтириш қийин, чунки Исроилдаги франшизанинг баёнотидан кейин бутун мусулмонларнинг эҳтирослари жунбишга етган, мия ўз функциясини ўчириб қўйган. Диний манипуляция жуда эффектив натижа бера бошлаган. Лекин, агар воқеалар хронологиясини эҳтиросларга берилмай кўриб чиқсак, кўп нарса аён бўлиб қолади.

Юқоридаги постимда ёзган гапимни такрорлайман: Mcdonalds бу престиж демакдир, айнан унинг мавжудлиги давлатни жаҳон миқёсидаги имиджини яхшилайди. Қолаверса, таомлари ҳам жуда мазали, шахсан мен унинг энг топ мижозларидан бирига айланган бўлардим)

🔥@fayzboguz

3k 0 24 10 81

McDonalds... Кутинг...

Марказий Осиёда ягона бўламиз, агар очилса. Ҳатто Россия билан Беларусда ҳам йўқ.

@freemanuz

4.2k 7 44 20 69

Ўзбекистонда ишчиларнинг ойлигидан ҳар ой профсоюз учун неччидир фоиз ушлаб қолинар экан. Қизиқ, нима учун? Касаба уюшмаси ишчиларга ёрдам бергани ҳақида реал кейс борми бирорта?

Менимча, шунчаки қариялар уйига хайрия қилайлик дейишса керак)

@freemanuz


*​​Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринга тушди*

Мен:


Тошкентда кунни шундай мазмундаги хабар билан бошлаш худди эрталаб кофе дамлаб ичишдек бўлиб қолди)

@freemanuz


Пепе сеҳрли дамламасидан бизгаям узатсин озроқ)

@freemanuz


Нимагадир, шулар “миллийлик” деганда фақат ўзининг диний қарашларини тушунишади-я, фақат диний томондан берилган эркинликларни тан олиб, қолган барчасига мана шу “эркинлик”га дахл солиш сифатида қарагандек.

Бирдан ўзидан миллатпарвар ясаб олган шу каби троллар ҳукумат наздида миллийлик деганда нима тушунилишини билишармикин?! Гапнинг учини чиқариб қўяй: ундаги критерийларга соқоллар-у ҳижоблар тушмаслиги аниқ ва мабодо қачонлардир “миллийлигимизга зид” хатти-ҳаракатларга қарши кураш бошлангудек бўлса, рўйхатнинг олд қаторидан айнан сизлар жой оласизлар. Бунга сира шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади, бари бошимиздан ўтган, кўрганмиз.

Фейсбукдаги таниқли диний блогерларда адекватлик йўқолмаганини кўриб хурсанд бўлдим: кўпчилик бу постдаги фикрларга қарши эканини очиқчасига ёзяпти. Фақат биттаси — ўзидан Оятуллоҳ Хоманаий ясаб олган муллаблогергина бу гапларни қўллаб турибди. Қизиғи, айнан шу одам ўзи ёқлаб турган репрессив тизимдан жабр кўрганини бир неча маротаба ёзган. Ака стокгольм синдромига чалинибдилар, шекл)

@freemanuz

3k 0 12 18 50

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Лео Месси Майами сафида гол уриб, 2024 йилги Олтин тўпни нақд қилиб олди)

@freemanuz

2.6k 0 8 10 100
Показано 20 последних публикаций.