Таъзия
СИРДАРЁ КУЙЧИСИ ЭДИ
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Ҳаётхон Ортиқбоева шу йил 10 январь куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.
Ҳаётхон Ортиқбоева 1946 йил 6 июнда Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. 1969 йили Тошкент давлат педагогика институти тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1966 йилда ўқитувчиликдан бошлаб, Гулистон туманидаги мактабгача таълим муассасаси, “Сирдарё ҳақиқати”, “Гулистон янгиликлари” газеталарида, Гулистон шаҳар ва Сирдарё вилояти ҳокимликларида масъул вазифаларда фаолият юритди.
Айни вақтда истеъдодли шоира, жонкуяр жамоатчи сифатида танилди. Унинг кўп йиллик ижодий изланишлари маҳсули бўлган, эл-юртимизга, азалий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғуси маҳорат билан тараннум этилган “Феруза оқшомлар”, “Ҳумолари қайтган юрт”, “Не бахт бу дийдор”, “Ой қўнган айвон”, “Тонгларингда эсган насимман” сингари ўнлаб асарлари китобхонлар қалбидан муносиб жой эгаллади.
Ҳаётхон Ортиқбоева 1997 йилдан 2024 йилга қадар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари сифатида қизғин меҳнат қилди. У вилоятда адабиёт, маданият ва санъатни ривожлантириш, жойларда илм-фан ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида самарали хизмат қилди. Юзлаб ёшларга устозлик қилиб, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришда ташаббускор бўлди.
Айниқса, Гулистон шаҳрида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишда чинакам жонбозлик кўрсатиб хизмат қилди.
У 2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда парламентаризм тизимини ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшди.
Бир неча йил Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати сифатида самарали фаолият кўрсатди, 2004-2009, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда парламентаризм тизимини ривожлантириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшди.
Ҳаётхон Ортиқбоеванинг ўзбек адабиёти ва маданиятини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган эди.
Таниқли ижодкор, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Ҳаётхон Ортиқбоеванинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси