⚡️РАСМИЙ ХАБАР: Фермерларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган субсидия бўйича сўровнома киритилди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорига мувофиқ, пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилиши, 2024 йил 1 декабрга қадар пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестр асосида Жамғарма икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериши учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб бериши белгиланган.
Ушбу субсидия маблағлари имтиёзли кредитларни сўндириш билан бирга пахта етиштирувчиларнинг даромад манбаи ҳисобланади ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчи хўжаликларнинг моддий манфаатдорлигини оширади.
Бироқ, Жамғарма ва тижорат банклари томонидан шу кунга қадар пахта етиштирувчиларнинг биржа савдолари орқали реализация қилган пахта хомашёсининг ҳар бир тоннасига 1 млн сўм миқдорида субсидиялар ажратилмаганлиги фермер хўжаликларининг асосли эътирозга сабаб бўлмоқда.
Шу боис, Кенгаш 2024 йил 17 декабрда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига фермер хўжаликлари томонидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун 1 млн сўмдан субсидияларни ажратиш юзасидан зарур чораларини кўриш ҳамда шу кунга қадар ажратилган субсидиялар ҳақида ҳудудлар кесимида маълумотлар тақдим этиш ҳақида сўровнома киритди, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ