АЁЛЛАР ЖАМОАТ БЎЛИБ ТАРОВИҲ ЎҚИШЛАРИ#намоз #таровиҳ
❓1555-CАВОЛ: Аёллар ҳам хатм қилиш учун таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёлларнинг Қуръонни хатм қилиш мақсадида таровиҳни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ ҳисобланади.
Аёллар учун бу борада энг мақбул ечим уйида ўзи таровиҳ намозини ўқийди. Кучи етгунича Қуръони каримни ўқиб, хатмини ҳам қилиб бораверади.
Қолаверса, аёлларни намози ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Аёл кишининг ҳовлисидаги намозидан уйдаги намози афзалдир. Унинг уйдаги намозидан ўзига хос хонасидаги намози афзалдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar