Озарбойжон Россияни судга беради
Боку 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида «Озарбойжон Ҳаво Йўллари» (AZAL) авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Россияга қарши халқаро судга даъво аризаси тайёрламоқда. Бу ҳақда Озарбойжон давлат ахборот агентлиги АПА хабар берди. Авиаҳалокат натижасида самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари эса тирик қолган эди. «Ҳозирда ҳуқуқий далиллар базаси шакллантирилмоқда, факт ва исботлар йиғилмоқда», – дейилади хабарда.
Озарбойжон расмийлари Қозоғистон транспорт вазирлиги авиаҳалокат бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилганига қарамай, Россия томони воқеани «муҳокама қилишда бирёқлама ёндашув» намоён қилаётганидан норози. Бокуга кўра, «Россия расмий шахслари, мутахассислари ва ОАВ ўзларининг бу воқеага алоқадорлигини рад этишда ва айбни экипажга ағдаришга уринишда давом этмоқда». Озарбойжон расмийлари бу услубни 2014 йили Донбасс осмонида Россиянинг «Бук» зенит-ракета тизими билан уриб туширилган Малайзия Boeing 777 самолёти воқеасига ўхшатмоқда.
АПА агентлигининг ёзишича, Озарбойжон ҳукумати AZAL самолётига отиш буйруғини берган шахслар, амалга оширилган зарбалар ва қўлланилган қурол ҳақида аниқ маълумотларга эга.
Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати Россотрудничество агентлиги, хусусан Бокудаги Россия маданият маркази (Рус уйи) раҳбариятига унинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида расмий хабар юборган эди. Бу ҳақда маҳаллий ReportAz нашри манбаларига асосланиб хабар берган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Рус уйи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш устида иш олиб бораётганини билдирди. Агентлик раҳбари Евгений Примаковнинг таъкидлашича, Рус уйи бир ярим ой ичида ижарага олинган бинодан чиқиши керак, чунки унинг эгаси бинони шошилинч равишда сотиб юбормоқчилигини айтган.
🔥@fayzboguz