Гулнора Каримованинг 182 млн долларлик активлари Ўзбекистонга қайтарилади
6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швейцария мамлакат биринчи президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини тақсимлаш бўйича келишув имзолади. Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, келишув доирасида Ўзбекистонга тахминан 182 млн доллар қайтарилади.
«Мазкур маблағлар Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди», — дейилади хабарда.
Қайтариладиган маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатларини кўзлаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларга, хусусан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилиши таъкидланган. Хусусан, 2023 йил сентабрь ойида Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва янги туғилган чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган БМТнинг янги дастурини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратилган.
Гулнора Каримова ва у бошқарган жиноий гуруҳга алоқадор Франция, АҚШ, Латвия ва бошқа мамлакатлардаги активларининг умумий миқдори қарийб 1,4 млрд доллар ёки 15 триллион сўмга баҳоланади.
🔥@fayzboguz