Малайзия олимлари Ўзбекистон Президентининг мега лойиҳасини қўллаб-қувватлади
4 февраль куни Куала-Лумпурда "Маданий мерос: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўприк" мавзусидаги халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳада, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тақдим этилди.
Малайзия томони ўзбекистонлик тадқиқотчиларга 100 000 дан ортиқ қўлёзма ва нодир нашрлардан электрон фойдаланиш имконини берувчи махсус сертификат тақдим этди.
Давра суҳбатининг самарали натижалари:
🔵Малайзия илмий жамоатчилигига Ўзбекистон Президентининг "Малайзия ислом санъати музейи" китоб-альбомига ёзган сўзбошиси тақдим этилди;
🔵Ўзбекистон-Малайзия илмий жамиятини ташкил этилади;
🔵тадбир доирасида махсус декларация ҳам қабул қилинди;
🔵малайзияликларга Ўзбекистондаги Имом Бухорий, Имом Термизий ва Баҳоуддин Нақшбанд билан боғлиқ муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконини берувчи "Умра плюс" махсус зиёрат дастурини ишга тушириш таклиф этилди.