Бугун бир суриялик аёлни ҳафа қилиб қўйдим. Балки ҳафа қилмагандирман, лекин ўзимга ноқулай бўлди.
У Суриянинг Латакия шаҳридан қочган экан, олий маълумотли. Латакия - Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг оиласи келиб чиққан ҳудуд ва ҳозиргача унга жуда содиқ жой. Аёл ҳам Ассад каби Алавий экан. Алавийлар - бир вақтлар шиалардан ажралиб чиққан анча либерал секта. Унинг қочганидан ажабланиб, “Ассад ўз қабиласини сиқувга олмаса керак?” деб сўрасам, аёл “Биз қабила эмасмиз, Алавий бу дин” дея жавоб берди. Қабилаларни тилга олсанг, баъзилар ёқтирмайди - менга неандертал деб қараяпти, деб ўйлашса керак..
Аслида, менимча, Сурия қанчалар дунёвий бўлмасин, қабилалар ва қавмлар иттифоқлари мавжуд. Балки қўшни Ироқдагичалик эмасдир. Ироқда асосан тўққизта қабила ва улар остидаги “хам”лар кўп нарсани ҳал қилади. Ироқ суннийларида қабила оқсоқоллари диний уламолардан аҳамиятлироқ саналади.
Ассад ўз алавийларини энг кўп таъқиб қилармиш. Одамлар тўсатдан йўқ бўлиб қолади, дейди суҳбатдошим. “У биринчи ўринда ўз алавий сафдошлари садоқатини истайди ва ҳар қандай хур фикрни дарҳол бостиради. Чунки ўзимникилар менга қарши чиқса, бошқалардан нажот йўқ деб ўйлайди”, дейди у.
Латакиядаги оиласи билан у ҳануз алоқада. Айтишича, ҳамма жойда русча ёзувлар ва Путин суратлари. Бостириб келмаса ҳам, Путин Сурияни қўлга олган, дейди у.
Ибрат Сафо
🔥@fayzboguz