Ҳаммаси ўзимдан, ўзимда гуноҳ,
Унутдим гулларнинг эрта сўлишин.
Ва мен ёқтиргувчи шу сирли нигоҳ
Менга қарамаса яхши бўлишин.
Эсимдан чиқариб қўйдим барибир
Йўлимиз, дилимиз бўлаклигини.
Ҳаттоки унутиб бўлганман, ахир,
Кимга сиғинишим кераклигини.
Келсанг, сўрамайсан кетмоққа рухсат,
Истаган вақтингда тез хайр айтасан.
Гоҳ майна қилгандек, қайрилар фурсат
Жилмайиб, оҳиста ортга қайтасан.
Сен нимага бунча эрка яралдинг,
Мумкинку кетганча ортга бўлмаслик.
Шу шўр пешонамга қайдан аталдинг,
Бу на муҳаббату ва на ёқмаслик.
Қаршингда ҳайкалдай тураман беун,
На олдга, на ортга қўймайин қадам.
Гарчи УЧ БЎҒИНЛИ СЎЗни айтиш-чун
Уч сония менга етиб-ортса ҳам...
ЖЎРАБEК РАМАЗОН
@fariduddin_attor🍂
Унутдим гулларнинг эрта сўлишин.
Ва мен ёқтиргувчи шу сирли нигоҳ
Менга қарамаса яхши бўлишин.
Эсимдан чиқариб қўйдим барибир
Йўлимиз, дилимиз бўлаклигини.
Ҳаттоки унутиб бўлганман, ахир,
Кимга сиғинишим кераклигини.
Келсанг, сўрамайсан кетмоққа рухсат,
Истаган вақтингда тез хайр айтасан.
Гоҳ майна қилгандек, қайрилар фурсат
Жилмайиб, оҳиста ортга қайтасан.
Сен нимага бунча эрка яралдинг,
Мумкинку кетганча ортга бўлмаслик.
Шу шўр пешонамга қайдан аталдинг,
Бу на муҳаббату ва на ёқмаслик.
Қаршингда ҳайкалдай тураман беун,
На олдга, на ортга қўймайин қадам.
Гарчи УЧ БЎҒИНЛИ СЎЗни айтиш-чун
Уч сония менга етиб-ортса ҳам...
ЖЎРАБEК РАМАЗОН
@fariduddin_attor🍂