Репост из: YURIDIK PLATFORMA
⚡️Фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш БҲМнинг 5 баравари (1.875.000 сўм) дан 10 баравари(3.750.000 сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса БҲМнинг 10 баравари(3.750.000 сўм) дан 15 баравари(5.625.000 сўм) гача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.
Асос: ЎРҚ-1035-сон, 20.02.2025 й.
👉@yuridikplatforma