Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади✔️
Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятига
қуйидаги тартиблар жорий этилади:
🔹қарори, ҳаракати
(ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида
мажбурий иштирок этишини таъминлаш;
🔹маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган
дастлабки эшитув институтини жорий этиш.📜 Қуйидагиларни назарда тутувчи
қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:
▪️давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида
мажбурий иштирок этишини таъминлаш;▪️маъмурий суд иш юритувида
дастлабки эшитув институтини жорий этиш;
▪️ маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда,
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.
🗓
2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилади.
Каналга уланиш:
@fargonaviloyatisudlari