СОЛИҚБОШИ ҲАЙДАГАН БОШЛИҚ ЯНА ЎЗ КУРСИСИГА ЎТИРДИ
Янги Ўзбекистонда эски таниш-билишчилик!
Жаноб Солиқ қўмитасининг бош раиси Қудбиев жаноблари 2022 йил апрель ойида раёсат йиғилиши ўтказиб, фаолиятида бир қанча камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли бир неча туман солиқ инспекцияси раҳбарларини ишдан ва бутун тизимдан бўшатиб юборган эди (қайтиб бошқа қуйи лавозимларга ўтмаслик шарти билан).
Буни қарангки, буларнинг орасида Учқўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Бахтиёржон Деҳқонов ҳам бор эди. Ушбу раҳбар ҳақида авваллари қўл остидаги ходимларининг норозиликлари тўғрисида ижтимоий тармоқларда кўплаб мақолалар тарқалган. У ўз фаолиятини яхши йўлга қўя олмагани учун ишдан олинган эди.
Лекин, тақдир тақозосини қарангки, бу раҳбарнинг “танклари” кучли чиқиб қолди. Бахтиёржорн Деҳқонов бош прокуратурада ишлайдиган танишлари орқали яна солиқ тизимига қайтиб келди. Кусто ҳайратда.
Яна айнан Учқўрғон солиқ инспекциясига бошлиқ этиб тайинланди. Қудбиевнинг қуввати фақат «танки» йўқларга етаркан, «танки» борларга эса унинг қарорлари таъсир қилмас экан.
Жаноб Қудбиев, бирор ходимингизни ишдан олишдан олдин улар билан яхшилаб танишиб олинг. Ҳар ҳолда обрўйингиз бор, обрўйингизга путур етмасин, дейманда!
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube