ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ИҲМA БОШҚАРМАСИДА ВАКАНТ ЎРИНЛАР ҚАНДАЙ ТЎЛДИРИЛМОҚДА?
Жиззах вилояти ИҲМA бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги марказларга кадрлар танлаш умуман нотўғри олиб борилаётганини эътироф эган билан улардан расмий жавоб йўқ. Чунки улар ўзларининг қилмишларини беркитиш билан овора. Жиззах вилояти бошқарма бошлиғи Н.Мавлонова лавозимига нолойиқ. Ходимларга нисбатан муомала маданияти нолга тенг.
Ким ўзини кўрсатиб яхши ишлашга ҳаракат қилса ва агентлик ўтказадиган сўровлар ва “зоом” йиғилишларида фикр билан мурожаат қилса, ўшанинг пайига тушиб, уни обрўсизлантиради. Камчилик излаб, керак бўлса кадрлар бўлими ходимларининг ўзи ҳам ҳақорат ва қўрқитишлар билан ариза ёздиради. Ўзлари таниш-билиш қилиб ишга олган ходимлари эса ноқонуний ишлари билан фуқароларни алдаб, пора эвазига ишларини битиришни ваъда қилади.
Жиззах вилоят Aргосни ҳам бир тозалаш керак. Чунки ишга қабул қилиш жараёнидаги суҳбатлар видеокузатув камераларига ёзиб олинади ва Аргос ходими томонидан суҳбат жараёнлари кузатиб борилади. Ноҳақлик ва тенгсизлик бўлаётганини кўра билиб туриб улар суҳбатни қонуний ўтди деб расмийлаштиришади. Нега?. Суҳбат жараёнларидан норози бўлган фуқарога фақатгина ўзининг суҳбат ҳолати кўрсатилади, қолганларники йўқ. Бу ҳам суҳбатнинг ноқонуний ўтганига бир далил. Яна суҳбат бошланмасдан барча номзодларга бўш суҳбат варақаларига имзо қўйдириб олишади.
Жиззах вилоятидаги янги ташкил этилган вакант ўринлар учун бўш иш ўринлари вакансияга чиқмасиданоқ уларга ходимлар олинган. Шу вакант жойларга қай тартибда ходим олинаётганини ҳам вилоят Aргос бошқармалари назорат қилиб, ноқонуний ходим расмийлаштирилган бўлса вилоят прокуратурасига билдирги киритиб бошқарма бошлиғи устидан иш кўриш керак. Ушбу йўналиш бўйича республика Аргос ҳам Жиззах вилоятидаги ҳолатни ўрганишни ўз қўлига олиши ҳамда хизмат текшируви ўтказиб қонуний кўриб чиқиши ва айбдорларни кескин жазолаши керак.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube