#maqsad
Доимий китоб ўқиш одатини шакллантириш учун энди ўзимга доимо 3 та китобдан иборат рўйхат тузиб юришни мақсад қилдим. Ҳар сафар бир китобни ўқиганимдан сўнг, рўйхатни янгилаб бораман. Мана биринчи танлаган китобларим:
1. Аҳмад Муҳаммад Турсун ва Мубашшир Аҳмаднинг "Ислом ҳазораси" китоби.
Бу китобни танловга ютуқ сифатида қўйганман, аммо ўзим ҳали ўқимаган эдим. Шу сабабли кейинги ўқийдиган китобим қилиб танлаб олдим. Унинг мазмуни ва таъсири ҳақида ўқиш жараёнида билиб оламан.
2. Меҳмет Йилдизнинг "Аллоҳ билан кўнгил суҳбати – намоз" китоби.
Бу китобни анча олдин харид қилганман, аммо ўқишга улгурмаганман. У ман учун жуда муҳим, чунки у намознинг маънавий қимматини янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Шу сабабли бу китобни албатта ўқишни режа қилдим.
3. Роберт Кийосакининг "Бой ота, камбағал ота" китоби.
Бу китоб ҳақида 2018 йилда яқин дўстим Дилшоддан эшитган эдим. Ўша вақтда ман фақат диний-маърифий китобларни ўқишни етарли деб ўйлардим. Аммо вақт ўтиб, бундай китобларни ўқишга эҳтиёж борлигини тушуниб етдим. Ундаги молиявий саводхонликка оид билимлар ҳар бир инсон учун муҳим деб ўйлайман.
Хўш, сизда-чи? Сизда ҳам бундай китоб рўйхати борми?
@eldor_sidikov - "Китоб — инсонни юксалтирувчи нур."