#taqriz
Игорь Ризов – “Музокара олиб бориш сирлари”Мен ўқиб тугатган навбатдаги китоб – Игорь Ризовнинг
“Музокара олиб бориш сирлари”. Бу китоб
"JAVON UZ" лойиҳасининг буюртмасига биноан
"HILOL-NASHR" нашриёти томонидан 2020-йилда нашр қилинган.
Мен бу китобни, аввало, ишим тақазоси билан музокаралар олиб бориш кераклиги учун ўқишни лозим деб билдим. Шунингдек, шахсий ривожланишни истаган ҳар қандай инсонга ҳам бу китобни ўқишни тавсия қиламан.
Китобнинг асосий мавзуси – ҳаётдаги музокаралар ва кучли инсонлар билан қандай келишиш кераклиги ҳақида. Муаллиф музокарадаги қарши тарафни “монстр” деб атайди ва у билан келишишнинг бир неча усуллари ҳақида ёзган. Бу усулларни ўрганиш орқали музокара олиб боришнинг нозик нуқталарини тушуниб етамиз.
Муаллифнинг ёзиш услуби менга жуда маъқул бўлди, чунки у музокара олиб бориш усулларини тарихдаги сиёсатчилар мисолида тушунтириб берган. Китобнинг таржимаси ҳам равон ва тушунарли.
Қизиқарли жиҳати шундаки, муаллиф Ден Браун асарлари ҳақида ҳам фикр билдирган. Шу сабабли, мен ҳам унинг китобларини ўқишни ният қилиб қўйдим.
Хулоса қилиб айтганда, бу китоб шахсий ривожланишга аҳамият берган ҳар бир киши учун фойдали. Агар сиз ҳам музокаралар борасида тажриба оширишни хоҳласангиз, ушбу китобни мутолаа қилишни тавсия қиламан!
@eldor_sidikov - "Китоб — билимлар дарвозаси."