Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Деновликлар хавотири: Бозорни қуриш кимга ишониб, топширилди?
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган халқ тилида айтиладиган “Бободеҳқон” бозори ўрнида янгиси қад ростлаши кутилмоқда.
Устига-устак, хорижий инвестиция эвазига қурилиши айтилаётган бу янги замонавий комплекс албатта, деновликларни хурсанд қилади. Лекин ҳаммасини ҳам эмас, нега деганда бунинг ўзига яраша сабаблари бор.
Афғонистонлик инвестор мулкдорлар билан очиқчасига гаплашмаяпти, келишмаяпти, ўртага аралашган ёрдамчи ҳокимият мулкдор дўкончиларнинг уйига ИИБ ходимларини юбориб, уларни қўрқитмоқчи бўлади. Бир томон манфаатларига ишлайдиган тушунарсиз шартномаларга имзо босиш мажбурийлиги ҳақида гап очишади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов 23 декабрь куни эски деҳқон бозори ўрнига қурилиши кутилаётган “Denov mall” савдо мажмуасига старт берган ва шундан сўнг ишлар қизғин равишда фаоллашган.
Келиб чиқиши афғонистонлик бўлган инвестор Аҳмед Жайхун бошчилигидаги Ҳиндистоннинг UN OOO DGI-GROUP компанияси ушбу лойиҳага 100-150 млн доллар атрофида инвестиция киритмоқчи, бунгача у Ўзбекистонда учта лойиҳада иштирок этган.
Хусусан, Самарқандда энг катта меҳмонхона қурилиши, Тошкент ва Шўрчидаги лойиҳалар шулар жумласидан. Аҳмед Жайхун Деновда одамлар билан учрашиб, бу ишда ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмаслигига ваъда берган ва аҳолидан унга лойиҳани тезроқ якунлаши учун ёрдам сўраган.
Мулкдорлар инвесторга ёрдам беришга тайёр ва замонавий савдо комплекси қурилишига қарши эмас, фақат уларни рози қилиш шарти ўртага ташланмоқда.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО