Ғайрат Дўстовни унутдик ёхуд Қашқадарё бошқадарёми?Ўзбекистонда қиш келиши билан энергетик муаммоларнинг ҳам бошланиши ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Газ заправкадаги навбатлар, электр энергиянинг тез-тез ўчиши, табиий газ билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг иложи йўқдек гўё.
Ҳатто навбатлар тўғрисида тил очган Ғайрат Дўстов каби фаол фуқароларга босимлар ўтказилди, 15 суткалик қамоқ хавф солди. Нима қилиш керак, вариант излашдан бошқа чора йўқ. Сабрнинг ҳам охири бордир.
Метан заправкаларга берилаётган газ аҳолига йўналтирилмода каби дашномли, миннатли гап-сўзларни ҳам эшитишга мажбур халқмиз.
Қашқадарё вилоятини биз газ етказиб берувчи драйвер вилоятлардан бири деб билсак, у ердаги метан заправкачилар буни хато деб айтишади. Чунки, Қарши шаҳри ва шаҳар атрофидаги газ заправкаларга сўнгги кунларда лимит жуда ҳам кам ажратиляпти.
Узундан-узун навбатлар, айниқса Қашқадарё вилоятида сезиларли даражага чиққан, аҳоли газ кутиб, сарсон. Вақт беҳуда кутиш билан исроф бўлаётганидан норозиликлар кўпайса, кўпайдики камаймади. Энди навбат келди деганда заправкалар ёпилиши одамни умидсиз қилиб қўяди баъзан. Бу жуда хавотирли сигнал.
👉🏻
ТЎЛИҚ ВИДЕО