Ҳокимларни етиштирган даргоҳ 100 ёшда
Куни кеча Навоий вилоятида бундан 100 йил олдин, 1924 йилда асос солинган мактабнинг 100 йиллик тантанаси нишонланди. Тадбирда мактабда ўқиб, айни пайтда юқори лавозимларда фаолият юритаётган бир гуруҳ битирувчилар, собиқ педагоглар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Жараёнда иштирокчилар мактаб бугунги ҳаёти, тўгараклар фаолияти, кутубхона фонди, дарс жараёнлари билан танишиб, сана муносабати билан барпо этилажак боғга дарахт кўчатлари экди.
Маълумот учун, бу мактаб ҳокимларни тарбиялаган даргоҳдир. Муассасанинг 5 нафар битирувчиси туман ва шаҳар ҳокими вазифаларида фаолият юритган.
Қизилтепа тумани тарихида илк бор туманнинг ўзидан ҳоким бўлган Мардон Шамсиев;
2005-2012 йилларда Кармана тумани ҳокими лавозимида ишлаган Чинпўлот Қаноатов;
2013-2018 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими, 2018-2022 йилларда Навоий шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Муҳиддин Бозоров ва айни пайтдаги Қизилтепа тумани ҳокими Бекзод Бобомуродов ва Ғозғон шаҳри ҳокими Нурали Жўраев шулар жумласидан.