Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келаётгани сабаб у ерда истиқомат қилаётган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари Миграция агентлиги томонидан огоҳлантирилади.
Яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.
Шу муносабат билан ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиши, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиши, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликлари сўралади.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live