Устма-уст 15 та энергетик ичимлик ичган москвалик эркак ҳаётдан кўз юмди
Москва шаҳрида яшовчи 39 яшар Д.Ш. устма-уст 15 банка энергетик ичимлик ичгач, аҳволи оғирлашган, деб хабар бермоқда Baza телеграм-канали.
Марҳумнинг онасининг сўзларига кўра, ўғли 15 та ичимликни ичганидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган. Маълум вақтдан сўнг эркакнинг тана ҳарорати кўтарилиб кетган.
Она ўғлининг хонасига кирганда ҳаракатсиз ётганини кўради ва махсус хизматларга қўнғироқ қилади. Беморнинг жони узилгани маълум бўлгач, бу ҳақда полицияга хабар берилади.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган.
ЖССТ энергетик ичимликлар инсон организми учун хавфли экани ҳақида огоҳлантириб келади. Энергетик ичимликлар таркибида кофеин миқдори меёъридан бир неча баробар юқори бўлиб, уларни кўп ичиш юрак уришининг тезлашиши (тахикардия), қон босими кўтарилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.
Instagram | Telegram