ECO TIB


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд
📞 +998933962004
🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz
🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


ҚАРИЛИККА ШИФО

✅ Қимматбаҳо пластик жарроҳликсиз 10, 15 ёшга ёшроқ кўринадиган ноёб аёллар бор. Бу ёшлик эликсирининг сирини очиб берди.
🔹Танани ёшартириш учун рецепт: 4/5 стакан зиғир ёғи, катта тухум ҳажмидаги 4 лимон, бир хил ўлчамдаги 3 бош саримсоқ, 1 кг асал.
✏️Тайёрлаш: Тозаланган саримсоқни гўшт майдалагичда майдаланг, 2 лимонни қобиғи билан ва 2 та қобиғсиз. Бу массани мой ва асал билан аралаштириб, аралашмани музлатгичда маҳкам ёпилган шиша идишда сақланг. Кунига 1 чой қошиқдан 3 марта овқатдан ярим соат олдин ичинг.

Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега қўёшдан қолган сувни ичиш мумкин эмас?

Instagram | Telegram


Юракни мустаҳкамлаш

❗Юракни мустаҳкамлаш учун ва юрак этишмовчилиги бўлса, бу инфузионни ичиш фойдалидир.

✅Таркиби:
➖2 ош қошиқ майиз (калий)
➖2 ош қошиқ  майдаланган лимон қобиғи
➖1 стакан қайноқ сув

♻️ Қопқоқни маҳкам ёпинг ва 1 соатга қолдиринг.овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3
марта 1/3 стакан ичинг.

Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандим ақлли бўлсин десангиз, ушбу маҳсулотларни кўпроқ беринг.

Instagram | Telegram


Ушбу ўсимликлардан тайёрланган ичимлик Саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади.

Фойдалари: Жигар, буйраклар, ошқозон ости бези касалликларининг олдини олиш. Юрак касалликлари ва юқори қон босимининг олдини олади. Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Таркиби: Бир дона лавлаги, иккита сабзи, битта олма, тетиклантирувчи таъм учун лимон.

Тайёрланиши ва қўлланилиши: Барча махсулотларни шарбат чиқаргичда шарбат қилиб олинг. Хар куни 1 махал 3 ой қабул қилинг.

Instagram | Telegram


Чақалоқларда ич қотиши кузатилганда оналар диетаси қандай бўлиши керак?

🔹Укроп ва петрушка;
🔹Барра сабзавотлар;
🔹Овқат таркибига зайтун мойи ёки ўсимлик мойидан қўшиш;
🔹Сабзавотлардан шўрвалар тайёрлаб ичиш;
🔹Қора олхўри;
🔹Қайнатилган қовоқ ёки лавлаги;
🔹Ёғи кам бўлган қатиқ.

‼️Эслатма:оналар еган овқатининг деярли хамма қисми она сутига ўтади. Шунинг учун чақалоқни медикаментоз даволаш билан бирга она диетага риоя қилса даволаш самарали бўлади.

Instagram | Telegram


ОНА СУТИНИ КЎПАЙТИРИШ ҳақида 3 та асосий тавсия!!!

• Эмишни чекламанг. Бола қамча кўп эмса сизда сут ишлаб чиқарилиши шунча кўпаяди.
(20-30минут эмсин. Ҳоҳласа 40 минут. Чекламанг!)

Тунги эмизишларга аҳамият беринг ва сонини кўпайтиринг. Тунда лактацияга жавобгар гормонлар актив ишлайди. Кечаси болангиз қанча кўп эмса кундуз куни сутингиз шунча кўп бўлади.

Болангизни тунда ёнингизда олиб ётинг. Бу сут келишини яхши таъминлайди. Ҳеч бўлмаса сутингиз кўпайгунга қадар. 
 
Фарзандингизни кўпроқ қучоқлаб ўпинг. Уни қўлингизда кўпроқ кўтариб юринг. Сиздаги "ОНА МEҲРИ" сутингиз кўпайишига олиб келади. Ишонинг. Бу синалган усул.

Instagram | Telegram


Қуст ал ҳинди

камқонлик, қувватсизлик, буқоқ, пневмания, ўпка ва нафас йўлларидаги шамоллашлар, танадаги шлакларни чиқаришда ёрдам беради.
- серпуштликни ошириш учун.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандингиз учун захри қотил бўлган махсулотлар...

Instagram | Telegram


😊Ошқозон яраси бор бўлган беморлар учун қандай овқатлар фойдали?

Таркибида пробиотик сақловчи маҳсулотлар: ёгурт, асал, банан. Улар организмда фойдали бактериялар сонини кўпайтиради, айниқса, антибиотик билан даволангандан кейин организм учун керак ва фойдалидир.
Толага бой маҳсулотлар: нок, олма, жўхори уни. Улар ошқозонда кислоталиликни камайтириб, оғриқни енгиллаштиради, шунингдек, ошқозон яраси хасталигини олдини олади.
✅А ва C витаминига бой маҳсулотлар ҳам ошқозон ярасини олдини олишда ва ярани даволашда муҳим аҳамият касб этади.

Instagram | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👼 Чақалоғи кечаси билан безовта бўлиб йиғлаб чиқадиганлар учун!!!

Болам мазза қилиб ором олсин десангиз болада ушбу машқни қилинг

Instagram | Telegram


Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин яхшилар!

Instagram | Telegram


Уйқу учун ёстиқ муҳим аҳамиятга эга

◾️Сиз ухлаётган ёстиқ жуда юмшоқ бўлмаслиги керак, шунда бошингиз унга ботиб кетмайди. Аммо у жуда қаттиқ бўлмаслиги керак, бу ҳолда бўйин таранглашади. Энг фойдали уйқу ёстиқлари ортопедик ёстиқлардир. Уларнинг шакли бўйиннинг табиий эгри чизиғини такрорлайди ва уйқумизни қулай қилади. Ёстиқ нима билан тўлдирилганлиги ҳам жуда муҳимдир.

◾️Ҳажми бўйича ёстиқнинг баландлиги 10-14 смдан ошмаслиги керак ва кенглиги елкаларининг ўлчамига тенг бўлиши керак.

Instagram | Telegram


Касалликларга камроқ чалинай десангиз табиий йўл билан Иммунитетни оширинг!!

✍ Керак бўлади:
➖бир стакан сув;
➖бир ош қошиқ табиий асал;
➖бир ош қошиқ зиғир уруғи;
➖яшил олма.

Тайёрлаш: Олмани пўстини арчиб хамма инградиентларни блендрга солиб аралаштирилади. Ушбу воситани ҳафтада икки марта ишлатиш тавсия этилади.

Фойдаси:
➖Иммунитетни оширади
➖Бутун ичак тизимини даволайди
➖Холестерин миқдорини камайтиради.

Instagram | Telegram




Ялпизли совун-шампунь✨✨✨ Шифобахш хусусиятидан ташқари, иффори ўзингиз биласиз жудаям хушбўй🌱🌱🌱Ялпизли совунимиз шампунь вазифасини ҳам бажариши билан фарқланади. Иккиси бирда😊

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz


​​ЗАРАРСИЗ ОЗДИРАМИЗ! ЯПОНЧА УСУЛ)

Ассалому алайкум, дўмбоққина ўқирманлар.
Бугун сизлар билан қаттиқ мавзуда гаплашамиз) Шу десангиз бугун "Кенкоу шиндан" га бордим. "Кенкоу шиндан" дегани. Бир йилда бир марта оёқни учидан сочни учигача тиббий кўрикдан ўтказиш дегани. Японлар бу тизимни жуда чиройли йўлга қўйишган. Туғилгандан бошлаб боғча, мактаб, университет, ишхонадагилар ҳамма бир йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Таниш медсестрани олдига бориб, "СУЗУКИ опа, мана бу 50 минг сумни олиб, соппа-соғ деган 086 формани қилиб беринг" деёлмайсиз. Десангиз, ўша медсестра шпритсда ҳаво жўнатиб, коррупцияга ботган умрчангизга нуқта қўйиб қўяди😁

Хуллас, бордим текширтирдим. Ҳамма жой яхши чиқди-куя, "Бир йил олдинги вазнингдан 2 кг семирибсан. Бу вазн сен учун жуда мос вазн. Аммо, ҳозирдан эҳтиёткорликни бошламасанг, кейинги йилгача 5-6 кг семиришинг мумкин" деб айтди. Бир йил олдин 73 кг эдим. Ҳозир 75 кг бўлибман. Японлар шунинг учун ҳам семизмасда) Ҳар йили сизда "Обеситй" (семизлик) хавфи бор деб огоҳлантириб туришади.

Японларни семирмаслигини яна бир сабабларидан бири, ҳар бир ейдиган овқатини калориясини билишида. Болалигидан "Калория ҳисоблаш" деган маданият ўргатилади. Ҳар бир Япон боласи сабзида неччи калория, гуруч неччи калория билиб ўсишади. Бирга ишлайдиган Японлар ҳам қачон қарама мана бунда бунча калория бор. Бунда бунча калория бор деб ҳисоблаб ейишади. Дўкондан оладиган овқатларда ҳам, ошхонадаги овқатларда ҳам калорияси, таркиби ҳижжалаб ёзилган бўлади. "Абдуҳошим ака, битта ош" десангиз, ёнига битта қоғозчада "Бу ош 7000 калорияга эга, буни егандан кейин қоринни қаппайтириб ётмасдан, 20 минг қадам юришинг керак. Фалон қадам югуришинг керак" деб олиб келгандек гап.

"Ия, нималар деябсан? Ота-бобом ош еб катта бўлган" дейишга шошилманг. Ота-бобонгиз ош еб катта бўлган бўлса ҳам, ошни энергиясини меҳнат билан чиқариб юборишган-да. Кетмон билан ерни жигарини суғуриб олишган. 4 та хотин 17 болани боқишган. Кўп ҳаракат бўлишган. Сизчи сиз? 30 кирмай хамирдек кўпириб кетгансиз))

Келинг, 90 килодан 70 килога тушган одам сифатида, мен ҳам ошсиз яшолмайдиган одам сифатида, нонни ҳам нон билан ейдиган одам сифатида, яхши овқат ва хотинча бўлса бўлди, ҳавога ҳам семириб кетадиган зотдан чиққан одам сифатида, Япониядан ўрганганларимни сизга ҳам айтаман. Хоҳлаган нарсангизни енг. Аммо, ниҳоятда кўп ҳаракат қилинг. Мен бир кунда 20 минг қадамга одатланганман.

Японлар "Ҳара ҳачибунме" деган одат бор. Бу дегани қорин 80% га етганда, тўяр тўймас овқатни тўхтатиш дегани. Ниманидир эслатиб юбордими? Пайғамбаримиз Муҳаммад САВ бизга 1400 йил олдин айтиб кетганлар. Қоринни 3 га бўлиб, овқатга, сувга ва ҳавога жой қолдириш кераклигини.

Хулосайи калом, семиришга бошқа бахоналарни излашга ҳаракат қилманг. Нафс ва камҳаракатликдан бошқа нарса эмас. Постни ўқидингизми озишни бошланг. ЯПОНЛАРДА 99 % ФОИЗ КАСАЛЛИКЛАРНИ ОТАСИ - СЕМИЗЛИК деган гап бор. Демак, биздаги кўп касалликларнинг отаси ҳам шу бўлиши мумкин. Онаси эса, тиббиётимиздаги камчиликлар) Холаси эса, "Ҳа, докторлар айтаверади деган дунёқарашимиз", поччаси анави "Бионур табиб") Кундоши -Аптека тизимимиз)) Қолган қариндошларини сиз давом эттиринг...

Эе велиб кетсин, ўладиган дунёда диета пиета қилиб ўзингизни қийнаманг. Ҳаракатни кўпайтиринг, тамом.

Хурмат билан, черезчур келишган йигит Баҳодир Ниппоний)

https://t.me/BahodirIskandarov


Болани неча ёшдан суннат қилдирган маъқул?

✅ Инсонни ҳар қандай ёшда ва фаслда суннат қилиш мумкин, соғлом ҳолатда бунга тиббий чеклов йўқ.

✅ Қулай вақт сифатида боланинг узоқ муддатли хотираси шаклланмасидан олдин, яъни 3 ёшгача суннат қилдириш тавсия этилади. Эрта чақалоқлик даврида ҳам ушбу амалиётни бажариш мумкин, ҳаттоки бу нисбатан фойдали.

✅ Боланинг ёши катта бўлса, жароҳатнинг битиши қийинроқ бўлади ва қўрқинчли жараён боланинг хотирасида психологик жароҳат ҳолатида сақланиб қолиши мумкин.

Instagram | Telegram


*​Ари чақтириш муолажаси фойдалими?*

Албатта апитерапия – ари заҳри билан даволаш жуда манфаатли даволаш усулларидан ҳисобланади.
Ари заҳри билан даволаш, яъни апитерапия халқ табобатида қадим замонлардан бери қўлланиб келинади. Апитерапия меъёр унутилмаса, заррача ҳам салбий таъсир кўрсатмайди. Ари чаққанида 50 га яқин микроэлементлар ва оз миқдордаги заҳар организмимиз саломатлиги учун хизмат қилар экан. Бу заҳар майда артерия ва қон томирларини кенгайтиради, инсон танасига қон оқимининг келиши ошади.
Асаларининг заҳри мураккаб таъсирга эга бўлиб, у арининг чақиш сони, заҳар миқдори ва ари чаққан жойларга, инсон организмининг ари заҳрини сезувчанлигига ҳам боғлиқ. Тўғри, асалари чаққанида бор-йўғи 30 сония оғриқ бўлади. Албатта, бу ёқимсиз жараён. Шу боис бу оғриқни сезмаслик учун мутахассис томонидан махсус муолажа қўлланилади. Асаларига чақтириб даволанишнинг ҳам ўзига хос нозик жиҳатлари бор. Аввало, бундай усулда даволанганда бемор мутахассис назоратида бўлиши шарт. Дастлаб бемор танасининг асалари заҳрига сезгирлиги текшириб кўрилади. Бунинг учун 1 дона арига чақтириб, игнаси 10 дақиқадан сўнг олиб ташланади. Агар аллергиянинг белгилари 10-15 дақиқада пайдо бўлмаса, шундан кейин асаларига чақтириб даволашни бошлаш мумкин. Ари чаққанидан кейин беморнинг қон айланиши ва уйқуси яхшиланади, оғриқ камаяди, қон босими тушади. Ари заҳри таркибида суяк тизимини мустаҳкамловчи ва қайта тикловчи моддалар мавжудлиги олимлар томонидан исботланган.
Даволаш курси ўртача 10-11 кун.

Қуйидаги касалликларда арига чақтириб шифо топиш мумкин:
- артрит ва остеохондроз;
- бош оғриғи;
- периферик нерв тизими хасталиклари (бел оғриғи, юз нерви фалажи, полиневрит, қовурғалараро неврит, невралгия);
- чурра;
- мигрень;
- қон-томир хасталиклари (эндоартрит, тромбофлебит, атеросклероз);
- депрессия ва уйқу бузилиши;
- қулоқ ва бурун-томоқ хасталиклари ва ҳоказо.

Кимларга мумкин эмас?
- ҳомиладор аёллар;
- жигар ва меъда касалликларининг ўткир даври;
- сепсис — қон таркибида йиринг бўлганда;
- руҳий хасталиклар;
- асал ва асаларига аллергияси борлар;
- саратонга чалинганлар;
- юқумли хасталиклар билан оғриганлар.

Instagram | Telegram


Қарилик пайтида оёқлар оғрий бошлаганда

Бунинг сабаби артериал атеросклероз ёки мушакларнинг яллиғланиши бўлиши мумкин.
Дўкондан уч пачка лавр япроғи сотиб олинг. Биринчи куни битта пачкани ўн литрли пақирга солиб қайнатиб олинг ва сув совишни бошлаши биланоқ оёқларингиз чидаб тургунча солинг, сўнг артмасдан 20 дақиқа буғлаб қўйинг, сўнгра жун пайпоқ кийинг. Сувни артманг!

Иккинчи куни, лавр баргларининг навбатдаги пакетини бир челак сувга солиб, қайнатиб олинг, дамланг ва оёқларингизни яна 20 дақиқа солинг. Учинчи куни, лаврнинг қолган пакетини қўшинг. Бу ҳаракатни яна такрорланг. Бу ҳар олти ойда бир марта амалга оширилиши мумкин.

❗️Оёғингизни юқорига кўтариб ётиш зарарли эмасми? Бу ҳақида шифокорингиз билан маслаҳатлашинг ва ушбу ҳаракатни ҳам қўлланг.

Instagram | Telegram

Показано 20 последних публикаций.