1️⃣- КЕЙС:
Туман марказига яқин аҳоли яшаш пунктида, кўп қаватли уйлар орасида жойлашган замонавий, покиза мини маркет. Одам гавжум, харидорлар етарли. Дўкон жойлашуви харидорлар (оқимини таъминлаш) учун қулай. Мактаб 50 м., бозор 400 м., поликлиника ва касалхона ҳам мавжуд (масофа маълум эмас).
Муаммо: Ўртача чек суммаси паст.
Асосий тахминий сабаблар:
1️⃣ Дўкон ассортименти мижозлар эхтиёжлари асосида шакллантирилмаган. Яъни харидор ўзи қидирган маҳсулотни тополмаганлиги сабабли харид савати чегараланган. Оқибатда, ўртача чек суммаси ҳам паст.
2️⃣ Юқори маржа (устама)га эга маҳсулотлар мавжуд эмас ёки кам. (Ассортимент таркиби ва нархнома ўрганилади).
3️⃣ Юқори устамали маҳсулотлар етарли, лекин айнан уларнинг айланмаси, яъни сотилиши паст (шу тоифадаги маҳсулотлар айланмаси ўрганилади)
...
Харидорлар оқими (foot traffic) билан боғлиқ сабаблар кўриб чиқилмайди. Чунки обуначи томонидан берилган маълумотда бу масала билан муаммо йўқлиги қайд этилган.
⬇️ Энди ҳар бир тахминий сабаб (1, 2 ёки 3) истисно қилиб чиқилади. У ёки бу сабаб тасдиқланишига қараб чораларни белгилаш мумкин.
↗️ 1 - сабабни истисно қилиш учун маҳсулот айланмаси таҳлил қилинади. Бунда маҳсулот категориялари кесимида ва асосий маҳсулотлар кесимида ҳар бир маҳсулот дўконга келиб тушганидан то сотилиб кетгунига қадар ўтадиган ўртача вақт ҳисобланади. Агар асосий қисм маҳсулот категориялари узоқ муддат туриб қолаётгани аниқланса, масала сабабини шу ердан қидириш мақсадга мувофиқ бўлади.
💊 Чоралар:
Агар 1-сабаб тасдиқланса:
🤵♂ Дўкон ассортименти мижозлар эхтиёжи асосида қайта шакллантирилади. Бунда ўртача харидор даромади, касби, яшаш жойи, ёши, жинси, харид одатлари ва бошқалар асосида “Мижоз қиёфаси” (Customer Persona) яратилади. Мижоз қиёфаси – харидорларингиз орасида энг кенг тарқалган хухусиятларни бирлаштириш орқали шакллантирилган маълумотнома - паспортдек гап.
✍️ Мижоз қиёфаси шакллантирилгач, унинг асосида дўкон ассортименти қайта кўриб чиқилади. Бунда асосий маҳсулотлар рўйхати мижоз эжтиёжлари, талаблари ва одатлари асосида шакллантирилади.
🪙 Бундан ташқари, сиз "Мижоз қиёфаси"дан келиб чиқиб, нархлаш стратегиясини, шу жумладан маҳсулотлар кесимида маржани ҳам қайта кўриб чиқишингиз лозим бўлади. Бунда, албатта, қайси маҳсулотлар нархига нисбатан харидор сезгирлиги юқорилигини инобатга олишингиз керак бўлади.
👍Шу ишлар тўғри қилинса, ўртача чек албатта, ошади.
👍 Мижоз қиёфасидан келиб чиқиб иш вақтингиз, маҳсулотларни пештахтага жойлаштириш тартиби, ва бошқа кўплаб жиҳатларни қайта кўриб чиқишингиз мумкин. Бу тадбирлар ҳам харидорлар оқимини, ҳам актив харидорлар сонини, ҳам ўртача чекни оширишга ёрдам беради.
🔼 Қолган 2та сабаб бўйича ҳам алоҳида тўхталамиз. Пост қисқалигини таъминлаш учун кўплаб муҳим тавсияларни тушириб қолдиришга тўғри келяпти. Шу сабабли, бу масалалар алоҳида постда ёритилади.
⚠️ Муҳим эслатма: ўртача чек пастлиги аслида (ўз ҳолича) муаммо бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар сотувлар кўп бўлса ва маҳсулотлар юқори маржага эга бўлса, ўртача чек сизга умуман қизиқ бўлмайди. Муаммони аниқроқ ва чуқурроқ тушунишга ҳам эътибор бериш керак бўлади.
"Dookan Xpert"
✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.