Дўконшунос


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


✅ "Dookan Xpert" жамоасидан савдо ва даромадни каррасига ошириш бўйича сара маслаҳатлар.
🟢 Озиқ-овқат, кийим-кечак дўконлари, чакана савдо, хизмат кўрсатиш шохобчаларини юритиш бўйича фойдали канал.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Сўровномада энг кўп овоз йиққан жавоб варианти тўғрисида:

Афсуски, бу жавобни танлаганларга ёмон хабаримиз бор:

Арзон нарҳлар асосида рақобатбардошликка интилиш бизнесингизга зарар етказади. Бунинг қатор сабаблари бор:

1. Арзон нархлар харажатларни қоплаш, ўсиш учун қайта сармоя киритиш ёки кутилмаган харажатларга бардош бериш имкониятини чеклайди.

2. Одатда, арзон нарх сабабли сизни танлаган мижозлар янада арзонроқ нарх учун сиздан осонлик билан воз кечади.

3. Нарх урушларини келтириб чиқаради. Фақат нархга асосланган рақобат “пастга томон пойга”ни келтириб чиқаради ва бу сизнинг ҳам, рақобатчиларингизнинг ҳам бизнесига зарар етказади.

4. Бренд обрўсига путур етказади. Доимий равишда энг арзон нархни таклиф қилиш маҳсулот сифати пастлиги ҳақида сигнал беради ва обрўингизни пасайтиради.

5. Ажралиб туриш имкониятини йўқотади. Фақат нархга эътибор қаратиш ноёб таклиф ёки мижоз учун аъло даражадаги тажриба орқали ажралиб туриш имкониятини чегаралайди.

6. Инновацияни Чеклайди. Юпқа фойда маржаси маҳсулот ассортиментига, дўкон дизайнини яхшилашга ёки маркетинг стратегияларини такомиллаштиришга сармоя киритиш имкониятини чеклайди.

Хуллас, нархга асосланган рақобатдан чиқиб, мижозлар содиқлигини ошириш, брендни кучайтириш ва барқарор ўсишга эришишга кўпроқ эътибор қаратиш тавсия этилади.

Сизга мижозларни сақлаб қолган ҳолда арзон нархлардан воз кечиш стратегияси тўғрисида маслаҳатларимиз қизиқми? Унда реакция қолдиринг 🔥🔥🔥


🔥🔥🔥 Сўровномада, албатта, иштирок этинг ва ҳаққоний жавоб беринг. Бу сиз учун манфаатли бўлади.

☝️ Биз жавоблар асосида кичик таҳлил ўтказамиз ва фойдали тавсиялар берамиз.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Келинг, кичик сўровнома ўтказамиз? Сиз мижозга қандай ҳис-туйғуларни сотасиз? (энг кўпи билан 2та жавоб танлаш тавсия қилинади)
Опрос
  •   🏠 Қулайлик (яқин масофа)
  •   🛒 Танлов (кенг ассортимент)
  •   😌 Хотиржамлик (ишончли маҳсулотлар ва таниш инсон)
  •   ❣️ Ҳаяжон (янги ва замонавий жиҳозлар ёки кийимлар
  •   💎 Нуфуз (ҳашаматга алоқадор маҳсулотлар)
  •   🫰 Манфаатдорлик (арзон нархлар)
  •   😌 Орзу-умид (мижоз ҳаётига янги қулайликлар олиб кирувчи маҳсулотлар)
  •   ✅ Ўзига ишонч (бренд маҳсулотлар)
  •   Бошқа ҳис-туйғулар (Изоҳда ёзаман)
22 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❣️ Сиз ўз мижозингизга қандай ҳис-туйғуларни сотасиз?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


"Энг катта даромад фоизига эга лойиҳа - таълимга киритилган сармоядир"

💸 Б.Франклин.

Сиз даромадингизнинг қанча қисмини илмга инвестиция қиляпсиз?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Албатта, бу ерда универсал тўғри жавоб йўқ. Бизнес йўналиши, ривожланиш босқичи, келажак стратегиясидан келиб чиқиб Мижозлар, Ходимлар, Айланма маблағ, ёки ҳаттоки Брендингиз ҳам сиз учун энг муҳим ресурсга айланиши мумкин.

Аммо амалиёт кўрсатадики, (айниқса савдо соҳасида) йирик муваффақият қозонган аксарият бизнеслар ривожига катта ҳисса қўшган муҳим ресурс бу - ходимлар.

Гап шундаки, қолган барча ресурсларни самарали ишлатиш, яъни
1) дўкон ишини тўғри йўлга қўйиш,
2) айланма маблағни оқилона йўналтириш,
3) мижозларга ғамхўрлик қилиш ва уларни кўпайтириш вазифалари жуда катта хажмда айнан ходимлар малакаси ва мотивациясига боғлиқдир.

Сиз ходимларингиз малакаси тўғрисида қайғурасизми? Рақобат кучайиб бормоқда. Бу - ҳаёт-момот масаласи. Танлов ўз қўлингизда.

Дарвоқе, уларни ушбу каналга таклиф қилдингизми?
Унутманг, бизнесингиз ўсиши учун улар ўсиши шарт.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Дўкон эгаси сифатида сизда қуйидаги асосий ресурслар бор:

1️⃣ Дўкон

2️⃣ Айланма маблағ (ва маҳсулотлар)

3️⃣ Доимий мижозлар (базаси)

4️⃣ Ходимлар (сотувчилар)

❓ Булар орасида сиз учун энг муҳим ресурс қайси бири деб ўйлайсиз?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐠 GUCCI дўконининг мана бу экстерьерига қандай баҳо бердингиз?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Дўкон - театр саҳнаси (3)

Дўконлар томонидан фойдаланилган ечимлар:

✅ Сабзавот ва кўкатларнинг биргаликда, аралаш жойлаштирилиши умумий яшилликни таъминлайди. Кўзимиз ва онгимиз: "Яшил = барра". (Биринчи расмдаги ёндашувнинг камчилиги айнан шу масалага эътибор берилмаганида)

🟩 Дўконлардан бири ушбу маҳсулотлар учун мўлжалланган бўлма деворини яшил рангга бўяган. Бу ҳам ўз эффектини бермай қолмаган, албатта.

💦 Охирги расмдаги дўкон "намлантиргич" ишлатиш орқали доимий равишда маҳсулотлар барралигини таъминлашдан ташқари, харидорга бу вазифага эришилаётганини ҳам яққол кўрсатиб қўйган.

❔Сиз ушбу дўконларда фойдаланилган яна қандай ечимларни илғай олдингиз?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Дўкон - театр саҳнаси (2)

🎭 Расмда 5 хил "режиссёр" томонидан саҳналаштирилган сабзавот ва кўкатлар бўлмасини кўришингиз мумкин.

🥬 Сабзавот ва кўкатлар барра (янги) бўлиши керак. Бу уларнинг асосий ва энг муҳим хусусияти.

🗣 Демак, уларнинг "саҳнада" гапирадиган асосий гапи ҳам "Мен барраман!" бўлиши керак, шундай эмасми?

❓ Айтингчи, дўконлар бунга қанчалик эришган? Бу учун улар қандай ечимлардан фойдаланишган?

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Дўкон омборхона эмас, театр саҳнаси.

🎭 Дўкон - театр саҳнаси. Ҳар бир маҳсулотни, худди театр асари қаҳрамонларидек ўз роли бўлади, айтайлик асосий ёки иккинчи даражали.

💬 Маҳсулотларни асар қаҳрамонларидек "гапиртириб юбориш" - сизнинг асосий вазифангиз.

Месседж: Дўкон, сотувчи ва пештахталар маҳсулотлар хусусиятларини яққол кўрсатиб беришга хизмат қилиши керак.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Чакана савдода ўнлаб нархлаш стратегиялари мавжуд

🤷‍♂️ Афсуски, аксарият маҳаллий тадбиркорлар билан мулоқот қилганимизда "харажатга устама қўйиш"дан бошқасини билмаслигига гувоҳ бўламиз.

❗️ Нархни фақат харажатга қараб белгилаш сотувдаги улкан хатодир.

🔽 Бу хато = минглаб йўқотилган харидорлар ва миллионлаб ишлаб олинмаган даромаддир.

Кейинги мавзулардан бири - нархлаш стратегиялари ва уларни тўғри танлаш.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


🗣️ Нарх рақам эмас, ҳикоядир

🛍️ Тасаввур қилинг, дўконда ягона ишлаб чиқарувчига тегишли иккита туфли кўрдингиз. Бирининг нархи $9.99, иккинчисиники $220. Айтайлик, сизга шу лаҳзада нархдан бошқа ҳеч нарса маълум эмас.

1️⃣ вазиятда сиз 🤔 : Бу туфли дўкон омборида камида ўтган мавсумдан бери турган, ҳеч ким сотиб олмаган. Бу орада пештахта ва омбор орасида бориб келиб юрган. Энди уни тезроқ арзон нархда сотиб, қутулишмоқчи. Агар сотиб олсам, сифатсизлиги учун тез орада асл кўринишини йўқотиб, абгор ҳолга келиб қолса керак.

2️⃣ вазиятда сиз 🤔: Бу туфли яқин кунларда хорижий давлатдан келиб тушган. Кўп эҳтимол билан чекланган серияда чиқарилган партия бўлиши мумкин. Сифати аъло, тоза чармдан тайёрланган. Мен уни харид қилсам тўйларга, офисга кияман. 3-4 йил хизматимни қилса ажабмас.

Мана сизга сониялар ичида инсон онгида шаклланиб улгурган бутун бошли ҳикоя. Ҳар икки ҳолатда ҳам.

Нотўғри хулоса: Қиммат нарх маҳсулотни сифатли кўрсатади.

Тўғри хулоса: Нарх белгилашда барча омилларни инобатга олиб, аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда стратегия танлаш керак. Мижоз нарх асосида жуда кўп хулосалар чиқариши мумкин.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


"Нарх рақам эмас, ҳикоядир" деган гап бор.

Бу фикрни сиз қандай тушунасиз?

Мулоҳазаларингиз ва тажрибангизни биз билан билан баҳам кўринг!

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


🔼Манбаларга ҳаволалар орқали кира олмаганлар учун тайёр скриншотлар.

💡 Ёдда тутинг, "нима қилиш" муҳим, лекин "қандай қилиш" ундан ҳам муҳимроқ. Яъни Costco ёки Sephora томонидан амалга оширилган муваффақиятли ҳаракатлар бошқаларда ҳам худди шундай натижа беради дегани эмас.

🎯 Ушбу брендларнинг бошқалардан фарқи ҳам шундаки, улар қачон, қайси маҳсулотларга, қандай шаклда текин намуналар беришни пухта ўйлаб, аниқ стратегия билан ҳаракат қилишган.

🤝 Кейинги постларимизда шу тўғрисида ҳам батафсилроқ тўхталамиз.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


Текин намуналар

🆓 Бу маркетинг инструменти озиқ-овқат, гўзаллик, косметик маҳсулотлар сегментида кенг тарқалган бўлиб, бунда дўконга юқори даромад келтирувчи маҳсулотлар текин намуналари харидорлар эътиборига ҳавола қилинади.

👍Текин намуналарни синаб (ёки татиб) кўрган мижозларда, одатда, маҳсулотга нисбатан юқори ишонч пайдо бўлгани кузатилган. Бу ўз навбатида сотув хажмларининг кескин ошишига олиб келган.

💪 Бу усул Costco, Sephora каби дунёга машҳур савдо тармоқларида муваффақиятли тадбиқ қилинган бўлиб, масалан Costco дўконларида айрим маҳсулотлар кесимида 600%, бошқаларида 2000%дан ортиқроққа сотувлар ошиши қайд этилган.

❔ Ўйлаб кўринг, сиз ўз дўконингизда бу усулни қандай тадбиқ этган бўлардингиз? Изоҳларда бўлишинг! Dookan Xpert жамоаси бу ҳақида сиз билан фикрлашишга тайёр.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


"Мижоз қиёфаси"га ўта ҳаётий мисол.

Билмайман, ҳозир борми, 2000-йилларда кўп мактаблар олдида "Хонтахта маркет" (ёки "Хонтахта ресторан") бўларди 😂😂😂 Одатда пенсионер холалар очишарди бунақа "дўкон"ларни.

Хола учун "Мижоз қиёфаси" қуйидагидан иборат эди:

👱🏻‍♂️ "12-17 ёшли мактаб ўқувчиси Азиз. У одатда 2-сменада ўқийди, уйидан тушлик олиб келмайди"

👦🏻 Нега 12-17 ёш? Чунки ундан кичикларга ота-оналар пул беришмасди. Ундан катталар мактабни битириб кетарди.

👨🏻 Нега Азиз (ўғил бола) Чунки қизларда пул юрмасди, улар пул йиғиш ва фойдалироқ нарсалар сотиб олишга мойил бўларди.

⏰ Нега 2-сменада ўқийди? Чунки 1-сменага одатда кичик синфлар қўйиларди.

🍔Ўғил болалар одатда тушлик кўтариб юриш каби "майда" масалалар билан ўзини уринтиришмасди 🤦🏻‍♂️

😁 Бўлди. Мижоз қиёфаси тайёр. Шу асосда хонтахта ассортименти ва холанинг иш вақти белгиланарди.

Асосий ассортимент (Мижоз қиёфаси асосида): "Лепёшка хот-дог", термосда чой, сақич, ва... сигарет бўларди 😳 (10- ва 11-синфлар ёмон бўлган экан ўша пайтлар ёки ҳозир ҳам шунақами? 🤔)

Иш вақти: 13:00 - 18.00 (2-смена келиш ва кетиш вақти оралиғи). Дарслар бўлмайдиган кунларни олдиндан сўраб-суриштириб, билиб юрарди.

❌Хола ассортиментга дафтар, ручка, қалам, умуман канцелярия молларини одатда киритмасди. Чунки унинг мижозлари бунақа нарсаларни унчаям сотиб олавермасди. Мижоз қиёфаси бор эди холада!

💰 Маҳсулотларга устама энг камида 50% қўйиларди. Гугуртда 100%, чойда 200%лик маржа ўтирарди. Сотув хажми: Одатда хола тайёрлаб, олиб келган маҳсулотлар ҳар куни тугаб, кимгадир етмай қоларди.

🪙Маржа юқори ва сотувлар тез бўлгани учун холага "ўртача чек" унча қизиқ ҳам эмасди.

🏪 Маҳсулот айланмаси кунига 100%ни ташкил қиларди: Хонтахта дўконга келиб тушган деярли барча маҳсулот ўша куниёқ сотилиб кетарди. Бунақа маҳсулот айланмаси Walmartда ҳам йўқ 😅

🙂 Мана шу ўзбекча, жайдарича "Мижоз қиёфаси".

❓ Энди айтингчи, сиз мижозингизни танийсизми? Унинг қиёфасини яратиб олганмисиз?

💡 Ассортимент танлаш, уни пештахтага қандай жойлаштириш, нарх стратегиясини шакллантириш, иш вақтини белгилаш, мижоз билан муомала ва муносабатларни тўғри ўрнатиш - буларнинг ҳаммаси "Мижоз қиёфаси"га боғлиқ.


Бу кейс (1 сабаб) таҳлили тушунарли бўлдими?

Ҳа, тушундим 🙏

Тушундим, лекин саволлар бор 👍

Тушуниш қийин бўлди (Тушунмадим) 🤝

Билдириб қўйинг. Кейинги жавобларда буни, албатта, инобатга оламиз.

👇 Фикрингизни изоҳда ёзиб қолдирсангиз, бизга янада тушунарли бўлади.


1️⃣- КЕЙС:

Туман марказига яқин аҳоли яшаш пунктида, кўп қаватли уйлар орасида жойлашган замонавий, покиза мини маркет. Одам гавжум, харидорлар етарли. Дўкон жойлашуви харидорлар (оқимини таъминлаш) учун қулай. Мактаб 50 м., бозор 400 м., поликлиника ва касалхона ҳам мавжуд (масофа маълум эмас).

Муаммо: Ўртача чек суммаси паст.

Асосий тахминий сабаблар:

1️⃣ Дўкон ассортименти мижозлар эхтиёжлари асосида шакллантирилмаган. Яъни харидор ўзи қидирган маҳсулотни тополмаганлиги сабабли харид савати чегараланган. Оқибатда, ўртача чек суммаси ҳам паст.

2️⃣ Юқори маржа (устама)га эга маҳсулотлар мавжуд эмас ёки кам. (Ассортимент таркиби ва нархнома ўрганилади).

3️⃣ Юқори устамали маҳсулотлар етарли, лекин айнан уларнинг айланмаси, яъни сотилиши паст (шу тоифадаги маҳсулотлар айланмаси ўрганилади)

...

Харидорлар оқими (foot traffic) билан боғлиқ сабаблар кўриб чиқилмайди. Чунки обуначи томонидан берилган маълумотда бу масала билан муаммо йўқлиги қайд этилган.

⬇️ Энди ҳар бир тахминий сабаб (1, 2 ёки 3) истисно қилиб чиқилади. У ёки бу сабаб тасдиқланишига қараб чораларни белгилаш мумкин.

↗️ 1 - сабабни истисно қилиш учун маҳсулот айланмаси таҳлил қилинади. Бунда маҳсулот категориялари кесимида ва асосий маҳсулотлар кесимида ҳар бир маҳсулот дўконга келиб тушганидан то сотилиб кетгунига қадар ўтадиган ўртача вақт ҳисобланади. Агар асосий қисм маҳсулот категориялари узоқ муддат туриб қолаётгани аниқланса, масала сабабини шу ердан қидириш мақсадга мувофиқ бўлади.

💊 Чоралар:

Агар 1-сабаб тасдиқланса:

🤵‍♂ Дўкон ассортименти мижозлар эхтиёжи асосида қайта шакллантирилади. Бунда ўртача харидор даромади, касби, яшаш жойи, ёши, жинси, харид одатлари ва бошқалар асосида “Мижоз қиёфаси” (Customer Persona) яратилади. Мижоз қиёфаси – харидорларингиз орасида энг кенг тарқалган хухусиятларни бирлаштириш орқали шакллантирилган маълумотнома - паспортдек гап.

✍️ Мижоз қиёфаси шакллантирилгач, унинг асосида дўкон ассортименти қайта кўриб чиқилади. Бунда асосий маҳсулотлар рўйхати мижоз эжтиёжлари, талаблари ва одатлари асосида шакллантирилади.

🪙 Бундан ташқари, сиз "Мижоз қиёфаси"дан келиб чиқиб, нархлаш стратегиясини, шу жумладан маҳсулотлар кесимида маржани ҳам қайта кўриб чиқишингиз лозим бўлади. Бунда, албатта, қайси маҳсулотлар нархига нисбатан харидор сезгирлиги юқорилигини инобатга олишингиз керак бўлади.

👍Шу ишлар тўғри қилинса, ўртача чек албатта, ошади.

👍 Мижоз қиёфасидан келиб чиқиб иш вақтингиз, маҳсулотларни пештахтага жойлаштириш тартиби, ва бошқа кўплаб жиҳатларни қайта кўриб чиқишингиз мумкин. Бу тадбирлар ҳам харидорлар оқимини, ҳам актив харидорлар сонини, ҳам ўртача чекни оширишга ёрдам беради.

🔼 Қолган 2та сабаб бўйича ҳам алоҳида тўхталамиз. Пост қисқалигини таъминлаш учун кўплаб муҳим тавсияларни тушириб қолдиришга тўғри келяпти. Шу сабабли, бу масалалар алоҳида постда ёритилади.

⚠️ Муҳим эслатма: ўртача чек пастлиги аслида (ўз ҳолича) муаммо бўлмаслиги ҳам мумкин. Агар сотувлар кўп бўлса ва маҳсулотлар юқори маржага эга бўлса, ўртача чек сизга умуман қизиқ бўлмайди. Муаммони аниқроқ ва чуқурроқ тушунишга ҳам эътибор бериш керак бўлади.

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.


📣Диққат! Биринчи кейсга жавоб яқин орада эълон қилинади!

🔥 Кутаётганлар борми? Билдириб қўйинг!

🔥 босамиз!

"Dookan Xpert"

✅ Дўст ва яқинларингиз билан улашинг.

Показано 20 последних публикаций.