📣 Мажбуриятлар реестри: ундирув бекор бўлган қарздорларнинг ижро ишлари қайта тикланади
❗️“Машина билан уйни вақтинча аммамнинг номига ўтказиб турай” дейишлар бўлмайди. Чунки энди суд ундирувида номида мол-мулки, пули бўлмай туриб ундирув бекор қилинган шахслар қарздор сифатида қолаверади ва қачондир унинг номида мол-мулк, бошқа маблағлар пайдо бўлса, ундирув ижроси амалга оширилади.
🪧 Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланаётган экан.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, Қонун лойиҳаси жорий йилнинг 7 январь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган эди. Муҳокамалар давомида депутатлар лойиҳадаги айрим нормалар юзасидан қонун ташаббускорларига бир қатор саволлар беришганди. Ушбу соҳада кузатилаётган айрим камчиликлар аҳолининг турли эътирозларига сабаб бўлаётгани қайд этилган эди. Лойиҳани янада такомиллаштириш учун депутатларимиз амалиётда, керак бўлса жойига бориб мазкур масалани ўрганишяпти.
⚠️ Лекин реестрга киритилган солиқ қарзларига пеня ҳисобланмаслиги белгиланади.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Лойиҳада янги “Мажбуриятлар реестри” институти жорий этилиши назарда тутилган. Бу реестрда қарздорларнинг мол-мулки ва пул маблағлари аниқланиши
ва уларнинг ижро ишларини қайта тиклаш имкониятини яратиши кўзда тутилган.