⚖️ "Адолат" СДП фракцияси раҳбари Робахон Махмудова Миллий курашимизни жаҳон миқёсида оммалаштиришни кучайтириш зарур деб ҳисобламоқда.
💠 “Йил эътирофи – 2024” тақдирлаш маросимида қатнашган партия етакчиси унда ёшлар миллий белбоғли курашни ривожлантириш, уни халқаро даражадаги спорт турига айлантириш бўйича бир қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурганини маълум қилди.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

🔵Миллий спорт турларини ривожлантиришда партиямиз қуйидаги мақсадларни амалга ошириш ғояларини илгари суради:
1. Халқаро майдонда оммалаштириш:
Белбоғли курашни Олимпия спорт турлари қаторига қўшиш учун зарур ташаббусларни илгари суриш.
2. Турнирлар ташкил этиш:
Йирик халқаро мусобақалар – “Олтин белбоғ” турнирини ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиш.
3. Рақамли тарғибот:
Белбоғли кураш бўйича махсус онлайн платформалар ва мультимедиа контентини яратиш.
4. Ёшлар билан ҳамкорлик:
Мактаб ва олий ўқув юртлари базасида белбоғли кураш бўйича алоҳида курслар жорий этиш, турли ёш тоифалари учун мусобақалар ташкил қилиш”, – Р. Махмудова.
🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг