📌 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи тарихий мажлисида Давлатимиз раҳбари "Миллий тикланиш" демократик партиясининг таълим тизими ривожи билан боғлиқ ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, барча ислоҳотлар, тақдиримиз ва истиқболимиз, энг аввало, мактабга ва муаллимларга, умуман, ушбу соҳа ривожига чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.
⚪️ “Миллий тикланиш” ДП фраксияси раҳбари Алишер Қодиров президентимиз томонидан ёш авлодни қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларини ўргатиш учун кенг имконият ва қулай шароитлар яратишга оид таклифларимиз ҳам муҳим экани, айнан шу йўл билангина фарзандларимизни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш учун мустаҳкам пойдевор яратилишига эътибор қаратилганлигини ҳам қўшимча қилди.
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Бугунги глобаллашаётган дунёда ҳаёт-мамот масаласига айланган таълимсиз тараққиёт, илм-фансиз эса юксалиш бўлмайди. Янги Ўзбекистон ислоҳотларнинг замирига ҳам айнан таълим тизими асос қилиб олингани бежиз эмас.
Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг янги даври, янгича ёндашувлар ва янги ҳуқуқий макон ҳақида гап кетганида, Давлатимиз раҳбари ўтган беш йил давомида қуйи палатанинг самарали фаолияти билан бирга, долзарб масалалар эътибордан четда қолаётганини ҳам қайд этди.
Албатта, кўрсатиб ўтилган камчиликлар, жумладан, қонунлар сифати, парламент назорати масаласи, депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти асосан учрашувлар, шикоят ва саволларга жавоб бериш бўлиб қолаётгани ҳақидаги мулоҳазалардан депутатлар билан бир қаторда, биз – сиёсий партиялар ҳам тегишли хулосалар чиқаришимиз керак.
Мажлисда янги сайланган депутатлар олдида турган устувор вазифалар ҳам тилга олиниб, янги даврда парламент чинакам халқ уйига, унинг қуйи палатаси эса ғоялар генераторига, соғлом рақобат, баҳс ва мунозаралар майдонига айланиши кераклиги, шунингдек, парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Биз мухолифлик деганда парламентда партия фраксияларини қонунлар ёки Ҳукумат қарорларини муҳокама қилишдаги тортишувини тушунамиз. Бундай тортишувлар миллат ва мамлакат манфаати йўлида конструктив тарзда кечади, пировард мақсадимиз эса Ўзбекистонни ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини оширишга қаратилади, албатта.
Биз партиялараро ёки ғоялар масаласида конструктив қутблашишга қарши эмасмиз, лекин миллий тараққиётга хизмат қилувчи мақсадларимиз ягона ва баҳс-мунозараларсиз кечиши керак” – А.Қодиров,
@deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг