Репост из: Rasul Kusherbayev
Ёшларни синдиришда давом этамизми йўқми? Ёҳуд ёш иқтидорларни йўқотаётган қонунчилик ҳақида
Бухоро вилояти ИИБ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари Жондор туманида криптоактивлар соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун 17 ёшли ўсмирни қўлга олган.
Айтилишича, Зарафшон маҳалласида яшовчи фуқаро «белгиланган тартибда лицензия олмасдан» 34 миллиард сўм (2,64 миллион доллар) миқдоридаги криптоактивларни ишлаб топган.
Вилоят ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан криптовалюталарни ноқонуний муомалага киритиш бўйича Жиноят кодексининг 278−8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддада 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.
☝️Миллий қонунчиликда белгиланган ушбу меъёрлар бугун жондордик ёш каби кўплаб иқтидорларимизнинг четга чиқиб кетиши, мамлакат эса миллионлаб долларлик маблағлар киримидан маҳрум бўлишига олиб келмоқда.
Балки бошни қўйиб, замонга мос фикрлаб, қарорлар қабул қилиш вақти келгандир. Нима дейсиз ҳурматли катталар: ёшларни синдиришда давом этамизми ё тўхтаймизми?
👉 @r_kusherbayev