Абдураҳмон Ташановнинг хориж нашрларига билдирган иддаолари ҳақиқатдан ҳам реал воқеликка кўз юмиш, ёки, ҳатто, атайлаб воқеаларни бурмалашга уринишдек кўринади. Чунки бугунги кунда интернетдаги очиқ манбаларнинг ўзиёқ Ўзбекистондан чиқиб кетган ва хориждаги турли жангарилик тузилмаларига қўшилган шахслар борлигини тасдиқлайди. Айниқса, ижтимоий тармоқларда ўзбек тилидаги радикал контентнинг кўпайиб бораётгани, ёшлар орасида экстремистик ғояларнинг тарқалаётгани ҳеч қандай сир эмас.
Ташановнинг “бундай ҳодисалар йўқ” деган гапи аслида журналистика мезонларига мутлақо зид. Чунки ҳуқуқ ҳимоячиси, чин ҳақиқатни излашни мақсад қилган бўлса, мавжуд ҳолатни бир томонлама эмас, холис таҳлил қилиши керак эди. Бироқ у, аксинча, реал вазиятни бузиб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ортида ёки билиб-билмай жасурлик қилаётган ғаройиб бир шахс бор, ёки Ташанов ўзини маълум бир аудитория олдида “эркин сўз” ҳимоячиси сифатида кўрсатишни хоҳлаяпти.
Энг ачинарлиси, бу каби одамларнинг турли хорижий нашрларга берган интервьюлари, ёзаётган постлари халқаро майдонда нотўғри тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилади. Агар у ростдан ҳам объектив бўлганида, давлатимизга таҳдид солаётган диний экстремизм ҳақида ҳаққоний фактлар келтирарди, мутасаддилардан расмий ҳисоботларни талаб қиларди. Аммо у бундай қилмасдан олтикетлик қилаяпти.
Агар бу “ҳуқуқбон” жиддий фактларга таяна олмаса, ўзбек жамиятида диний радикализмга қарши курашиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирларни инкор этса, демак, виждонан иш кўраётгани йўқ, ёки маълум бир гуруҳ манфаатига хизмат қилаётгани ойдинлашаяпти. Икки ҳолатда унинг бундай ёндашув ўз миллатдошларига зиён келтиради.
Бу каби “ҳуқуқдон”лар миллат ва давлат келажагини юртига хайрихоҳ бўлмаганлар билан муҳокама қилса, демак, уларнинг сўзи ҳам, фикрлари ҳам шубҳа остида. Ташанов каби “ҳуқуқбоз” деб кўрсатилувчи фаолларнинг позицияси аслида на эркинлик, на ҳақиқат билан боғлиқ – бу ёлғонни чиройли қилиб тиқиштиришдан бошқа нарса эмас.
@daydi2021