✅ 2025 йил Январь ойи пенсия тўловлари тўлиқ шакллантирилди.
🇺🇿 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг Январь ойи тўловлари учун дастлабки талабномага асосан тўлов қайдномалари туман (шаҳар) тижорат банкларига шакллантириб юборилди.
⚠️ Эслатиб ўтамиз Пенсия жамғармаси томонидан шакллантириб юборилган тўлов қайдонамалари, тижорат банклари орқали дастлабки иш кунидан бошлаб пенсия олувчиларнинг пластик карталарига молиялаштириб берилади.
💲 АТ Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилишини маълум қиламиз.
☎️ 69-228-57-09 ☎️ 1271
🇺🇿 Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси ахборот ҳизмати