Наманганда Гуллар фестивали арафасида гала-концерт ўтказиладиЖорий йилнинг 24 май куни, яъни бугун Наманган вилояти марказида жойлашган Нодирабегим номли кутубхона олди майдонида соат 20:00 да гала-концерт бўлиб ўтади. Ушбу маданий тадбир анъанавий "Гуллар фестивали" арафасида ташкил этилмоқда.
Концерт дастурида машҳур маҳаллий ва республика миқёсидаги санъаткорлар иштирок этиб, томошабинларга ранг-баранг қўшиқлар, рақслар ва театрлаштирилган чиқишлар тақдим этилади. Шунингдек, ёш ижодкорлар, халқ ансамбллари ва болалар гуруҳлари ҳам саҳнада ўз маҳоратини намойиш этади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, гала-концерт нафақат маданий ҳордиқ, балки Гуллар фестивалига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. Тадбир кенг жамоатчилик учун очиқ ва бепул ташкил этилган.
Барча юртдошларимизни ва қадрли меҳмонларимизни таклиф этамиз!➡️
Sayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
X |
YouTube |
Murojaat |
Guruh