Самарқандда футбол учрашуви 8 дақиқага тўхтаб қолди. Бутун стадион (14 минг томошабин!) дарвозабоннинг аср намозини ўқиб бўлишини кутди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган «Динамо» (Самарқанд) — «Насаф» (Қарши) учрашуви иккинчи таймда самарқандликлар дарвозабони Шоҳрух Эшбўтаев жароҳат олганидан сўнг 8 дақиқага (баъзи манбаларга кўра, камида 5 дақиқага) тўхтаб қолган (ўйин 1:1 ҳисоби билан якунига етган).
«Эшбўтаевнинг ўрнига боланинг дуо қилиб, юзига фотиҳа тортиб, ўйинга тушаётган суратига қаранг! Ана шу боланинг майдонга тушишини ҳакамлар ҳам, рақиблар ҳам, стадионга йиғилган 14 минг томошабин ҳам нақ 8 дақиқа кутиб турди. Сабаби... Ботирали Эргашев аср намозини ўқиб бўлиб, кейин майдонга чиқди!», — деб ёзади журналист Каримберди Тўрамурод.
Энди ижтимоий тармоқларда мухлису мутахассислар мусобақа ташкилотчиси — Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига учрашувларнинг бошланиш вақтини намоз вақтларидан келиб чиқиб белгилашни тавсия қилмоқда.
https://t.me/joinchat/AAAAAEN_jPAAf5CHVr-Olg