#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Уста деҳқонларга субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (317-сон, 13.05.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди. 🔹Низом Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
грант, субсидия, кредит ва лизинг ажратиш тартибини белгилайди.
✔️Қуйидагилар жамғарма ҳисобидан молиявий
қўллаб-қувватлаш турлари ҳисобланади:
▪️
ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновация лойиҳа учун
БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратиш;▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун
БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратиш;📗муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган
уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратиш;
Ҳудудий меҳнат органи
"маҳалла еттилиги" томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган у
ста деҳқонлар билан маҳалланинг 50 фоиз хонадонлари томорқасида
экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйишни ўрганиб чиқади.
🔹 Вазирлик
ўн иш кунида таклифларни ўрганиб, маҳалланинг
50 фоиз хонадони томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўядиган уста деҳқонларни
танлайди.🔹Ҳудудий меҳнат органи бир иш кунида субсидияни "
Онлайн маҳалла" электрон платформасидаги уста деҳқонларнинг банк карталарига
ўтказиб беради.Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X