Божхона ходимлари озиқ-овқат маҳсулотлари ва қадоқлаш буюмлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўналишида 5 трлн 569 млрд сўмлик 402 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, 7 720 та иш ўринлари яратилишида муносиб иштирок этишди.
Республиканинг экспорт ҳажмини оширишга кўмаклашиш борасида тадбиркорларимизга “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимини тарғиб қилиш ишлари кучайтирилди. Натижада ўтган бир йилнинг ўзида ушбу режимдан фойдаланган тадбиркорлар 355 тани ташкил этиб, 40 фоизга ёки 101 тага ошди.
Муҳтарам Президентимизнинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш йўлида берган топшириқлари асосида давлат идоралари, ижтимоий соҳалар, тадбиркорларнинг объектлари, аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйлар бўйича жами 98 246 та объектга 970 мегаватт қуёш панелларини ўрнатиш ишлари назорат қилиниб, белгиланган режани 128 фоизга бажарилиши таъминланди.
Божхона органларининг ҳиссаси билан ўтган уч йилнинг ўзида республикамизнинг 10 та ҳудудида амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг якуни бўйича 23 та объектлар, яъни мактаб, боғча, спорт комплекслари, интернат уйлари ва маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ушбу объектлар 5 мингдан ортиқ фуқароларимизга хизмат қилмоқда.