#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади
Ҳукумат қарори
(853-сон) билан
Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди⚡️ Унга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг
электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.
📝 Бунда талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун
Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (
my.gov.uz) орқали мурожаат этади.
🌐 Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар,
ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
✔️ Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун
БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида Давлат хизмати кўрсатилгани учун
йиғим ундирилади.📕 Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда
нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, белгиланган йигимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
🖥 Электрон реестрга кириш учун
қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда
моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;
🔹тасдиқланган
штатлар жадвали;🔹тегишли
малака сертификат.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot