rel='nofollow'>#bobur_haqida
Заҳириддин Бобур шахси ва шеъриятига мухлислигим қачон бошланганини аниқ билмайман. Лекин “Маърифат” газетасида ишлаб юрган йилларим экани тахминга яқинроқ. Чунки атрофимда ашаддий бобурхонлар, “Бобурнома”ни йилда бир қайта ўқийдиганлар бор эди. Уларнинг суҳбати, мақолалари сабаб қизиқишим ортаверган.
Бобур инсонийлик, шоир ва шоҳлик бобида буюк бўлганини ҳар 14 февралда такрорлаймиз. Лекин унинг катта ШАХС бўлганини кўпда англамаймиз. “Ҳаа, бир шоҳ-да, Ҳиндистонни босволиб, даврини сурган” дерди бир ўртоғим. У ҳазиллашармиди, ё жиддий айтармиди, билмайман.
Бобур ҳақидаги стереотипларни (масалан, Андижон қовунини соғиниб, энтиккани) айнан “Бобурнома” синдирган. Уни йиғлоқи, нуқул ватан ҳажри билан яшаган, заиф, нотавон деб тасаввур қилганман негадир. Бунақа сифатли одам бошқа юртда давлатчиликка асос солармиди, дея танқидий фикрламабманам.
Икки йил аввал Gazeta.uz’да “‘Бобурнома’ни нега ўқимаймиз?” саволини қўйиб, Ҳусан Нишонов ва Ориф Толибдан интервью олгандим. Ўшанда йилда бир мемуар асарни такроран ўқишдан чарчамайдиган Ҳусан Нишонов суҳбат пайти фарзандларига Гулбаданбегим, Гулрангбегим ва Муҳаммад Бобур деб исм қўйганларини айтгандилар. Шуни эшитиб, бунинг олдида менинг мухлислигим хиралашиб қолганди.
Ориф Толиб таъбири билан айтганда: “Бобур шоир сифатида боғда қўлини иягига қўйиб, ўй суриб ўтириб, ижод қилган шоир эмас. От устида туриб ижод қилган ва “Бобурнома” панд-насиҳат жамланган китоб эмас”.
@chnizomiddinova