ГАЗЕТАГА ОБУНА БЎЛМАНГ!
Ҳар йили газетага обуна мавсумида атрофдагилар кўзига газетадагилар, худдики, “ебкетар”га пул сўраётгандек кўринади. Йўқ, бу ҳол бизни ажаблантирмайди, шунчаки, бироз манглайи тиришаркан одамнинг: уловлари хароб тураргоҳда тургани учун ҳар сафар неччидир минг сўм, асфалтининг дабдаласи чиқиб ётган йўлларда юрсаям “йўл фонди”га миллион-миллион сўм, сал ҳаво совуганда ёқилғининг нархини оширадиганларга фалон сўм, олтмиш-етмиш кунда бир тарқатиладиган газбаллонларни кутаётган ҳолларига яна ўша “заправка”лардаги суюлтирилган газнинг ҳар литрига писмадон сўм, лимит устига лимит қўйилиб ётган электр тўловларига фалон сўмлаб харажат қилаётганларида “ғиқ-қ” етмаётганлар кўзига шу газета обунаси учун йилига бир марта пул чиқариш “оғир туюлади” нимагадир.
Аслида, ўйлаб кўриш керак: газета ўзи нега чиқарилади? Китоб-ку ўқимаймиз – “уйқумиз келади” (доим “тренд”даги баҳона!), “ҳаром қонимиз қўзиб қолади” (бир китоббехабар “иқрор”и!), “нима фойда” (ўзбекнинг “ўлмас” хулосаси!), “вақт қайда” (аксари бекорчилар, аниқроғи умри қарта ўйнаб ё нарда ташлаб ўтиб бораётганлар “аттанг”и!)... Хўш, энди шу, бир неча саҳифагина чиқадиган газетани ҳам очиб қарашга эринсак, нимамиз одам бизнинг, ўзи!..
Зотан, кўзларининг нури китобу ойномаю рўзнома саҳфалари узра тўкилмаган, қулоқлари маърифат маъвизаларига “берк бўлган”, бурун катаклари хонақоҳу кутубхонаю китоб дўконларию турфа тоза илмгоҳлар ҳавосидан нафас олмаган, тили тиловату мутолаа учун “соқов” кимсани қайси меъзонга кўра “ОДАМЗОТ” аташ мумкин? Ахир, бош, кўз, қулоқ, бурун, оғиз... – ҳайвону ҳашаротдаям бор! Тирикчилик учун қўнғиз ҳам ўрмалаб юради! Тўнғизам болаларини боқиш мақсадида овга чиқади, ҳар куни! Нима фарқимиз қолади шулардан, агарки, газета ўқимасак?
Эмишки, “бугун ҳамма нарса телефонда – газетадан фойда йўқ ”! Айтинг-чи, Самарқанднинг ҳув-в бир бурчагидаги Пахтачи отлиғ туманнинг 21-мактабида рус тилига ихтисослашган бутун бошли синфхоналари, казо-казо рус тили ўқитувчилари, рус тилини ўргатиш борасида узоқ йиллик шаклланган ўқитиш методлари... бўлишига қарамай, ота-оналар боласини рус тилига эмас, ўзбек тилли гуруҳларга беришини исташининг сабаби ҳам телефонингизда борми?
Ва яна, ўша Пахтачида, бултур қишда симёғочдан йиқилиб ўлган “электрик”нинг тақдири нега бундай кечганининг асл сабабини сунъий идрокдан сўраб кўринг-чи, нима деб қулоққа тепаркан?
Ёхуд автоҳалокат сабабидан ногиронлар аравачасига михланиб қолган ва эндиликда этикдўз бўлиб ризқини топаётган, Ўзбекистоннинг чекка бир жойида яшайдиган инсонга нега Президент фармонига кўра “Жасорат” медали берилганини ҳамда бу фалокатни ўша ҳамюртимиз ўзи “Худодан сўраб олганман”, дейишининг боиси “Гоогле” бисотидан чиқармикан?
Ёинки, олис бир қишлоқда, онгги кун сайин тараққий топиб келаётган, катталарам ўқимайдиган семиз-семиз китобларни ўқиётган, биргина тарихий қиссасию ессе орқали Президент девонхонасидагилар эътиборига тушиб, ноутбук ва китоблар ила тақдирланган ўн беш ёшли ўспиринничи, танийдими телефонингиз?..
Умуман, биз билгану билмаган шу одамлар орасидан, наинки республика бўйича, балки дунё миқёсида ном чиқаргулик салоҳиятдаги ижодкор, санъаткор, спортчи, кашфиётчи, инноватор ёшлар чиқаётгани – буларнинг бари газеталар саҳифаларида бор ва бўлажак. Сизга қайси “бойвачча” қанча топганию, қаерда ким деган муштумзўр ёки “зўр ичадиган”лар борлигидан бўлак мавзулар ҳам қизиқ бўлса, албатта!
Ташкилотлар, мактабу боғчалар, тадбиркоргача газета-журналга обуна “мажбурий” бўлди, гўёки. Ғазаблангулик эмас, афсусли ҳолат бу. Одамларни маънавиятга мажбурлайдиган давр ҳам келган кўринади. Ҳолбуки, газетадаги бир мақола ё суҳбатни ўқишса, ўзларига қанчалар манфаат олади! Е, й-ўқ, унда ўша телефонларидаги қай бир отарчининг отаси кимлигию бошқа бирининг қорнидаги болами ё бошқалиги ҳақидаги “ўта муҳим” хабарларни ким ўқийди, шундайми?!