Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Манзил: Қарши шаҳар, Отчопар маҳалла, Бунёд кўчаси 33 уй. Тел: +998752211957

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




РИКИАТМ Қарши филиалида телемедицинани ривожлантириш учун қилинаётган ишлар кўлами янада кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 18 банди ижросини таъминлаш мақсадида 11 март куни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва шу марказнинг Қарши филиали ўртасида видеоконференцион алоқа шаклида телемедицина мулоқоти ташкиллаштирилди.

Мулоқотда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази реанимация бўлими бошлиғи А.Р.Эсонов ва Қарши филиали директори т.ф.н. Я.Р.Ахматов ҳамда кардиореаниматолог С.Рахимова биргаликда Кардиореанимация бўлимида даволанаётган 3 нафар  оғир аҳволдаги беморлар(Д.С.,О.Б.,К.Р.)нинг касаллик тарихи асосида беморлар ҳолати клиник жихатдан тахлил этилди. Телемедицина мулоқотида замонавий портатив телеметрия ускунаси орқали беморнинг оила аъзолари ҳам бевосита иштирок этишди. Мулоқот сўнгида А.Р.Эсонов ўзининг зарур тавсия ва тушунчаларини берди.

Инновацион телемедицинани изчил йўлга қўйилиши орқали аҳолининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши кенгаяди, олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизнинг илғор тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишига хизмат қилади.
#Зеро_тиббиётдаги_ислоҳотлар_инсон_қадри_учун


РИКИАТМ Қарши филиали ва шаҳар/туман тиббиёт бирлашмалари ўртасида телемедицинани ривожлантириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 18.2 банди ижросини таъминлаш мақсадида 11 март куни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ва Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида видеоконференцион алоқа шаклида телемедицина мулоқоти ташкиллаштирилди.

Мулоқотда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ва Кўкдала туман тиббиёт бирлашмаси маъсул ходимлари биргаликда бирлашмалар бўлимларида даволанаётган 2 нафар оғир аҳволдаги беморлар(Ж.Д.,Л.Ж.)нинг касаллик тарихи асосида беморлар холати клиник жихатдан тахлил этилиб зарурий тушунча ва кўникмалар берилди.


РИКИАТМ Қарши филиали ва шаҳар/туман тиббиёт бирлашмалари ўртасида телемедицинани ривожлантириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 18.2 банди ижросини таъминлаш мақсадида 7 март куни Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ва Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси ўртасида видеоконференцион алоқа шаклида телемедицина мулоқоти ташкиллаштирилди.

Мулоқотда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали ва Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъсул ходимлари биргаликда бирлашмалар бўлимларида даволанаётган 2 нафар оғир аҳволдаги беморлар(Ш.С.,К.О.)нинг касаллик тарихи асосида беморлар холати клиник жихатдан тахлил этилиб зарурий тушунча ва кўникмалар берилди.


“Аёлга эҳтиром” ҳафталигини ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 28 феврал кунидаги 09-09/1933-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги ВМ 06/25-32-сонли (ХДФУ) йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида 2025 йил 3-10-март кунлари “Аёлга эҳтиром” ҳафталигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ушбу дастурга мувофиқ 7 март куни РИКИАТМ Қарши филиалида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.





Показано 7 последних публикаций.